23 May 2018
18:37 - Гўёки ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов қамоқхоналардаги аҳволни мақтабди, Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизининг аҳволи қанақа?
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ воситалари, жумладан, gazeta.uz сайти ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директори Акмал Саидов (расмда) бугун 23 май куни Тошкентда брифинг ўтказиб, 8−11 май кунлари Женевада бўлиб ўтган Универсал Даврий Ҳисобот доирасида Ўзбекистонда қамоқхоналарнинг аҳволини мақтаганини билдирибди.

Нимамиш, бизда қамоқхоналарнинг тўлганлик даражаси 80 фоиз эмиш. Ўзбекистонда ўтказилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ортидан қамоқдаги аҳоли сони 2,5 баробарга қисқарганмиш, бизда ҳар 100 минг ўзбекистонлик ҳиссасига бор-йўғи 122 нафар маҳбус тўғри келармиш, бу МДҲ давлатлари орасида энг кам кўрсаткичлардан ҳисобланармиш, бу рақам ҳатто Америкага қараганда икки-уч баробарга кам эмиш.

Брифингда қатнашган Ўзбекистон Ички Ишлар Вазири ўринбосари Баҳромбек Одилов бизда қийноқларга барҳам берилгани, Қийноқларга Қарши Конвенция ратификация қилиниш арафасида эканлиги, маҳкумлар ва қўлга олинганлар билан ноқонуний муносабатда бўлиш ҳолатларига барҳам бериш учун пенитенциар муассасаларга 2500 дан ортиқ камералар ўрнатилгани, 16 та жазони ижро этиш маҳкамасида кўришиш хоналарини реконструкция қилиш, бино ва иншоотларни таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилибди.

Қаранг, бу жуда муҳим ва яхши хабар, аммо ҳеч қанда таҳлилсиз хабар. Таҳлилсиз хабарнинг эса, ҳеч фойдаси йўқ, чунки ҳамма ўқувчилар ҳамма нарсани тўғри тушунолмайдилар.

Масалан, хабарда Женевада бўлиб ўтган Универсал Даврий Ҳисобот нималиги тушунтирилмайди. У шунчаки бекорчиларнинг йиғилишими ёки БМТникими? Ўзбекистонда бу соҳада шунчалар яхши ишлар бўлаётгани мақталаётган экан, демак, Ислом Карим замонида ҳамма нарса ёмон бўлгани тан олинмоқда. Аммо, нимага бу факт очиқча айтилмайди? Бундан ҳам муҳими, ўша ёмон замонларда ҳам Акмал Саидов Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази директори эди ва аҳволни мақтарди. Хўш, у нимага шундай қилди ва мудҳиш камчиликларни умуман тилга олмасдан қисиб ўтирди? Аҳволни тузатишни - Акмал Саидовни амалий иш қилиш ўрнига қисиб ўтиргани учун жазолашдан, айнан уни қамоқхоналарда бўшаб қолган жойлардан биттасига улоқтиришдан бошлаш керакмасмиди?

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аянчли аҳволни бутун дунёга билдирган ва Шавкат Мирзиёни бу соҳада бир нарсалар қилишга мажбур қилган “Эзгулик” Жамиятининг фаолияти нимага бу брифингда умуман тилга олинмади? Нимага бир ҳафта аввал оламдан ўтган “Эзулик”нинг дунёга машҳур раисаси Васила Иноятнинг хотираси учун бир дақиқалик сукунат эълон қилинмади?

Бу саволларга жавоб берилмаяптими, демак, ҳозир Шавкат Мирзиё хўжа кўрсингагина қандайдир гўёки яхши ишлар қилмоқда. У силкиниб турган курсисини мустаҳкамлаб олса, ҳамма нарса эски ҳолига қайтади.

Шу муносабат билан яна бир мавзуни эслаш лозим. Лозим эмас, шарт. Собиқ ҳаромий президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора Карим катта жиноятчи эканлиги ва жиноятларига яраша жазоланиши кераклиги шубҳасиз. Аммо, қамоқда ётган жиноятчилар ҳам инсон ва уларнинг ҳам ўзларига яраша инсоний ҳуқуқлари бор. Буни ҳеч ким рад этолмайди. Аммо, нимага Фуҳуша қайси қамоқхонада эканлиги, унинг аҳволи қанақалиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ? Нимага ҳатто унинг ўғли ўз онасининг қаердалигини билмайди ва онаси билан учраштирилмайди? Фақат ўғли эмас, бошқа яқин қаридошлари ҳам ҳамма нарсадан хабарсиз-ку. Унинг онаси ҳам ўй қамоғида эканлиги ҳақидаги гап-сўзлар тагида нима бор?

Ҳақиқий аҳвол шундай экан, яна бир савол туғилади: Эй, Акмал Саидов! Ўзбекистонда аҳвол яхшилашаётганини гапирмоқдасиз, бу гапларингизнинг исботи йўқ, аммо Фуҳушанинг мисоли ёлғон гапираётганингизнинг тўла исботи эканлигини ҳам тушунмайсизми? Ислом Карим замонидаги жиноятларингиз учун жазоланмаганингизда руҳланиб, энди Шавкат Мирзиё замонида ҳам жиноятларингизни давом эттираверасизми?

Эй, ўзбеклар тушунинг, Ўзбекистонимиз ҳали қам қашшшоқ Зиндон. Фақат мақтаниш билан шуғулланадиган бунақа президент ва унинг тақими билан келажагимиз бўлмайди. Буни тезроқ тушуниб етиш ва майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ёки истеъфога кетишни ёки “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Хабар Агентлиги айтаётган фундаментал СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш керак.