23 April 2018
02:18 - Сенсация: АҚШ Давлат Котибининг ўринбосари “Америка Овози” радиосига интервью бериб, УЧ МАРТА “демократия” сўзини тилга олибди
Ўзбекистондаги тожиклар режимнинг бош қўғирчоқ агентлиги ЎзА кеча ўз сайтида “Америка Овози” радиосининг ўзбек хизматига АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон 17 апрелда берган интервьюсини эълон қилибди. Табиий, тожикларнинг хизматкори бўлган ЎзА ўзбекча “ўринбоар” сўзи ўрнига арабча “муовин” сўзини ишлатибди, тожикча ёки форсчасини тез тополмаган бўлсалар керак. ЎзАнинг ифлос журналистларини қайтадан ўзбекчага ўқитиш керак эмасми?

Энди жаноб Томас Шэнноннинг интервьюсига келсак. У ўзбекистондаги аҳволни у ер бу ерда умумий гаплар билан тилга олиб ва Шавкат Мирзиё бирон нарсалар қилишидан умидвор эканликлари, АҚШ ёрдам беришга тайёр эканлигини урғулаб, асосан, Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабатларни яхшиланаётгани, Афғонистон ва Покистондаги терроризм ўчоқлари йўқ бўлмагани, уларни йўқ қилиш учун Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари уларга ёрдам беришлари кераклигини гапирган.

Томас Шэннон Тошкентда 26 мартда ўтказилган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун келишидан 2-3 кун аввал, “Ҳаракат” Агентлиги АҚШ Давлат Депараментининг дайжестига асосланиб, бу конференцияда гап Афғонистонда Толибон ва бошқа террористик гуруҳлар билан кетаётган урушни тинч йўллар билан тўхтатиш ҳақида бориши устидан кулиб, шундай савол қўйган эди: “Хўш, бундай гуруҳлар билан нима ҳақида келишиш мумкин? Масалан, Афғонистонда ҳафтанинг уч куни Шариат бўйича, уч куни дунёвий Конституция бўйича, 1 кун ҳеч қанда қонунларсиз яшаш ҳақидами?”

Тахмин қилиш мумкинки, Шенон жанобларига бу ҳақда хабар берилган (АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси берган бўлса керак) ва у Тошкентдаги конференцияда урушни тинч йўллар билан тугатиш масаласини умуман гапирмаган эди. Энг, қизиғи, у “Америка Овози”га берган интервьсида ҳам шунда қилибди. Тўғри қилган, “Ҳаракат” яна кулишга бошласа, уни тўхтатиб бўлмайдику.

Аммо, бу интервьюнинг энг муҳим, сенсацион деса бўладиган нуқтаси – жаноб Шенон Марказий Осиёда хавфсизлик масалари бўйича берилган саволга берган жавобида УЧ МАРТА, қайтариб айтамиз, УЧ МАРТА ДЕМОКРАТИЯ сўзини ишлатибди. Мана интервьюнинг ўша жойи: “Яна бир вазифа – демократик ҳаракат қилиш... Биз демократик ўзгаришлар тарафдоримиз ва уларни қувватлаймиз. Демократия ва ҳуқуқ тарғиботини давом эттирамиз ва буни шерикларимизга дангал айтамиз.”

Қаранг, Америка демократия ва ҳуқуқ тарғиботини шерикларига дангал айтар эмиш. Аммо, нимага биз буни кўрмапмиз, дейди “Ҳаракат” мухбири. Уч ой аввал айнан шу радиога интервью берган АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памела Спратлен умуман демократия мавзусини тилга олмаган эди-ку.

Қизиқ, наҳотки жаноб Шеннон яқинда Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан “Бирлик” Партияси ва Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятларининг Андижон ва Сирдарё вилоятларидаги раислари Мусажон Бобожон ва Исроил Ризолар қандай жазоланганини ҳам билмайдими? Мусажон Бобожон гўёки ақидапарастлик қилгани учун, Исроил Ризо эса, ўз уйи олдидаги йўлдан Шавкат Мирзиё ўтиши кутилаётган пайтда ўйининг томини бўямагани учун.

Ҳа, дарвоқе, бу интервьюни ўтказган “Америка Овози”нинг ифлос журналисти, айни замонда, Ўзбекистон КГБсининг малайи Навбаҳор Имамова ҳам буларни билмайдими? Умид қиламизки, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бизнинг бу интервью ҳақидаги хабаримизни жаноб Шеннонга етказади.