21 April 2018
14:31 - АҚШ Давлат Департаменти инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича 2017 йил ҳисоботини эълон қилди, Ўзбекистон ҳали ҳам катта зиндон эканлиги тан олинди
Кеча АҚШ Давлат Департаменти дунё давлатларида инсон ҳақларининг 2017 йилги аҳволи бўйича ҳисоботини эълон қилди. Дунёнинг ҳар бир давлатидаги аҳвол сал кам 10 варақда ёритилган. Ҳар бир давлатнинг фуқаросини қўйиб туринг, сиёсатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам, ўз давлатидаги аҳволни ёритувчи зерикарли 10 варақни ўқишга қурблари етмаса керак.

Ўзбекистондаги аҳволни америкаликлар нуқтаи назаридан тушуниш учун мамлакатмизга бағишланган 10 варақлик ҳисоботнинг биринчи абзацини ўқиш етрали.

Бу абзацда Ўзбекистон – конституциявий деб ҳисобланса ҳам, Президент ва унинг тарафдорлари ҳукмронлик қилаётган давлат эканлиги айтилади. Сўнгра, 2016 йил 4 декабрда рақобатчиликнинг уруғи ҳам бўлмаган, сайловчиларга танлаш учун сиёсий альтернативлар ҳам берилмаган президентлик сайловларида ўша пайтгача Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонгани айтилади.

Яъни, кўриб турганингиздек, Ўзбекистон ҳали ҳам КАТТА ЗИНДОН бўлиб қолаётгани, Шавкат Мирзиё ва унинг тақими зиндонбошилар эканлиги УРҒУЛАНАДИ. Ўзбекистонга оид тахминан 10 варақлик ҳисоботнинг қолган қисмида ўта зерикарли шаклда Ўзбеккистоннинг биз ҳар куни ёзиб ётган ғариб аҳволи ёритилади.

Қизиқ, дейди мухбиримиз, шу йилнинг 4 январида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен “Америка Овози” радиосининг ўзбекча хизматига берган интервьсида Ўзбекистонни инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи жаннатсимон ўлкага айланиб бўлганини кўрсатиш билан бир қаторда, Шавкат Мирзиёни иккинчи Худо қилиб эълон қилворганди. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат эса, бу ҳақда АҚШ Президенти, Давлат Котиби ва “Америка Овози” радиоснинг раҳбарларига хат ёзиб, Памела Спратленнинг бу интервьюсини АҚШнинг юзида умрбод қиладига қора доғ деб баҳолаган эди.

Кўриниб турибдики, Давлат Департаментни ўз элчисидан юз ўгирган ва мухолифат лидерининг позициясини қабул қилган. Нима ҳам дердик, Давлат Департаментига офарин!