21 April 2018
01:26 - Форс-Рус-Турк тиллари уруш остонасида: Эрон ўзида иккинчи тил сифатида рус тили, Россияда форс тили ўқитилишини истади, турклар исён қилмоқда
Эроннинг IRNA хабар агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, шу кунларда расмий ташриф билан Москвага келган Эрон Таълим Вазири Муҳаммад Бетҳаи Россия Давлат Думаси Фан ва Таълим Комитети раиси Вячеслав Никонов ҳамда Россия Таълим ва Фан Вазири Ольга Васильева билан ўтказилган учрашувларида ўртага ажойиб таклиф отибди.

Унинг таклифига кўра, Россияда иккинчи тил сифатида форс тили, Эронда эса рус тили ўқтилиши керак. Шу йўл билан ҳозир Эронда иккинчи тил сифатида ўқитилаётган инглиз тилининг монополияси ҳам йўқ бўлади. Вячеслав Никонов бу таклифга ижобий қарашини билдириб, баъзи таълим марказларида ҳозир иккинчи тил сифатида Хитой тили ўқитилаётганини, у билан биргаликда форс тилини ҳам ўқитиш режалаштирилаётганини айтган эмиш.

Туркларнинг “Миллиёт” газетаси бу ҳақда хабар берар экан, Эроннинг 80 миллионлик аҳолиснинг сал кам ярмисини ташкил қлувчи туркий халқлар ижтимоий тармоқлар орқали бунга қарши чиқишга бошлганларини, аслида, туркий халқлар узоқ йилладан бери Эронда иккинчи тил сифатида туркчани ўқитиш талабини олға сураётганларни билдирган.

“Миллиёт” газетасида, дейди “Ҳаракат” мухбири, Эрондаги туркий халқларнинг сони бироз ошириб келтирган, чунки Интернетдаги энциклопедияларда Эрондаги туркий халқларнинг энг каттаси бўлган озорбажонларнинг сони 20-35 миллион атрофида эканлиги айтилади. Нима бўлганда ҳам, ҳозир Эрон ва Россия Ғарбга қарши стратегик иттифоқ яратиш йўлидан кетар эканлар, Россияда форс тили, Эронда рус тилини ўқитиш даражаси ортса керак, аммо бу икки тил бу икки мамлакатда иккинчи таълим тилига айланишига ишониб бўлмади, айниқса, Россияда.

Ҳозирча рамзий бўлган Турк Дунёси ҳақиқий кучга айланса, Турк Дунёси давлатлари ривожланиб, илм-фан ва замонавий иннавацион технологиялар юксак даражаг чиқса, турк тилининг аҳамияти ҳам кескин ортади. Аммо, унутмайликки Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, Турк Дунёсида ҳам жиддий ривожланиш бўлолмайди.