20 April 2018
14:07 - Юсуф Жума: Ўз жаллоди гўрига бош ураётган эл - бу ўзбек
Чет эл мухбири ёзаяпди: Эрталаб соат еттидан кеч соат еттигача!
Фурқон (Қуръон) - оқ қорани таниш.
Бу юртдан Фурқонни кўтарган кўк!
Ўзини қул чўри этган, кўзи очиқ ўғил қизларини ўлдирган, юртни Московга сотган - сотқин, даюс, ёвуз Ислом Каримов ўлигига юкинаётган орсиз элда дин нима қилсин?!
Гўридан чиқариб сўрамайсанми, 30 йиллик тилло (энг камида 3 минг тонна), уран газ, минг хил бойлик қани?!
Нега ўлдирди Шовруқларни?!

Доҳий (Абдулла Қодирий) соҳибқирон мозорига бош урсангчи улуғ Абдурауф Фитратдай. Ё ҳамманг арабу пирсиёнмисан, улар ёмон кўради Туркий Дунё доҳийсини.
Туркистонда туркийлар қирилиб битдими?!

Ётибди Туроннинг ботган қуёши
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.
Ётган Очунбоши, улуғ Туркбоши
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.

Кундуз кун бош урар дўниб зиёга
Тун бўлиб бош урар осмон зиёда.
Бошинг чиққан бўлса ёруғ дунёга
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.

Тангри элчилари ўн минглар, аммо
Темур Кўрогоний то абад танҳо.
Ундан ҳақиқатни ўрганган само
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.

Ҳақнинг совчилари ҳақдан даракчи
Туркнинг доҳийлари Ҳаққа кўмакчи.
Руҳингга руҳлари бўлсин етакчи
Бошинг бўлса - бош ур Гўри Амирга.