17 March 2018
02:18 - Наврўз байрами муносабати билан баъзи кўчалар тўсилади
Шу йилнинг 20 март куни Тошкентда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Ёшлар марафони” ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ўша куни соат 9:00 дан 12:00га қадар Нукус кўчасидан (Нукус, А.Қодирий, Абай, А.Навоий, Ш.Рашидов, Мустақиллик кўчалари) “Пахтакор” марказий стадионигача бўлган кўчаларда (Глинка, Ойбек, А.Темур, Мустақиллик, Ш.Рашидов, Абай, Себзор, Навоий, Юсуф Хос Хожиб кўчалари) ҳаракатланиш чекланади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.