14 March 2018
21:44 - ЕИ махсус элчиси Петер Буриан Тошкент келди ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ҳам учрашди

Бугун, 14 март куни Ўзбекисонга келган Европа Иттифоқининг махсус вакили, элчи Петер Буриан бошчлигидаги делегация Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти раҳбари, айни замонда "Бирлик" Партияси Бош котиби Васила Иноят элчидан Ўзбекистон ҳукумати олдида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ягона сиёсий мухолифат, яъни “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масаласини кўтаришини, фуқаролик жамияти эркинлиги таъминлашни сўрашга чақирган.

Учрашувда Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи етакчиси Суръат Икром, бухоролик фаол Шуҳрат Ғани ва таниқли Елена Урлаевалар иштирок этишди. Васила Иноятга кўра, учрашув жуда декларатив, амалий мулоҳазалардан йироқ ўтган.

Расмда - биринчи қаторда чапдан ўнгга - Петер Буриан, Васила Иноят, Елена Урлаева.