14 March 2018
20:44 - Шавкат Мирзиёнинг ўзбек халқига хиёнати: Тожикистонга 2 баравар арзон нархда газ етказиб берилади

Шу йилнинг 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг Тожикистонга қилган давлат ташрифи давомида Тожикистонга табиий газ экспорт қилиши бўйича икки томонлама шартнома имзоланган. Унга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга умумий қиймати 15,1 миллион АҚШ доллар бўлган тахминан 126 миллон кубометр табиий газ экспорт қилади, ушбу экспорт бўйича Ўзбекистон Тожикистонга ҳар 1000 кубометр табиий газни 120 АҚШ долларида сотиши белгиланган.

Мазкур нархнинг жаҳон бозори нархидан икки баробар паст эканини айрим маҳаллий ўзбек нашрлари танқид қилмоқда. Маҳаллий веб нашрларга кўра, ҳозирда 1000 кубометр табиий газнинг жаҳон бозоридаги нархи 227 АҚШ доллар ҳисобланади.