12 March 2018
20:35 - Банкирнинг жасади сойликдан топилди

Андижонни шокка туширган воқеа ҳақида бугун оммавий ахоборот воситаларида хабар қилинди. Унга кўра, "Ҳамкорбанк"нинг Андижон вилояти Жалақудуқ туман бўлими ходими Фазлиддин Қосимнинг жасади кеча қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилган. Банкир йигит 9 март куни пичоқлаб ўлдирилган ва сўнгра жасад Ёрқишлоқ ҳудудидан ўтган сойдан топилган.

“1990 йилда туғилган Қосимов Фазлиддин Набиевич 9 март куни пичоқлаб ўлдирилган. Унинг баданига камида 10 марта пичоқ урилгани аниқланган. Уни ўлдириб, мурдасини сойга ташлашган. Сой суви кам бўлгани учун мурдани тўнтариб ётқизиб, устига тош солинган қопни қўйиб қўйишган. Қосимовнинг машинаси 10 март куни обед пайти топилди. Жасад эса, кеча обедда топилди”, дейилади ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарида.