10 March 2018
17:47 - Тожикистонда байрам: Бу ерга Ўзбекистондаги тожиклар режимининг лидери Шавкат Мирзиё келди

Кеча Душанбега расмий таршриф билан келган Шавкат Мирзиё Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада, сўнг кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб борди. Музокараларда расмий делегациялар аъзолари, икки мамлакат вазирликлари ва йирик компаниялари раҳбарлари, чегараолди вилоятлари ҳокимлари иштирок этишибди.

Бир неча кун аввалданоқ Шавкат Мирзиёни Душанбе аэропортида ўн минглаб тожик ёшлари кутиб олиши, шаҳар кўчаларига сон саноқсиз одамлар чиқиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. У хабарлар қуруқ гап эканлиги маълум бўлди, аммо тожиклар Шавкат Мирзиёни Ўзбекистондаги тожиклар режимнинг лидери сифатида байрамона кутиб олдилар ва ростакам байрам қилдилар. Аэропортга Имом али Раҳмоннинг ўзи ҳам чиқди.

Билмаганлар учун билдириш керакки, Душанбе исломчилар тарафидан босиб олинган кунлари (1992 йил) тожик аслли Россиянинг қўғирчоғи Ислом Карим Тожикистон парламентининг Хўжанддаги йиғилишида Имомали Раҳмон Олий Совет раиси этиб сайланишида, кейин ёлғондакам сайловлар билан президент бўлиб олишида ҳал қилувчи роль ўйнаган одам бўлганди. Тўғри, кейинчалик икки тожик чиқишолмай, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни энг паст савияга туширдилар.

Аммо, ўзбекларнинг бошига Лубянка тарафидан ўтқазилган Ислом Карим Лубянканинг топшириқларини изчиллик билан бажариб келди, Лубянканинг ёрдамида Ўзбекистонда тожиклар режимини яратди ва Ўзбекистон давлати ҳамда ўзбек миллатини йўқ қилиш учун қўлидан келганини қилди. 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда Ўзбекистон ўзбекларини, ҳатто унинг Эркин Воҳид ва Абдулла Ориф каби миллатчи ёзувчиларини ҳам қисиб ўтиришга мажбур қилиб, ўзбек миллатини йўқ қилиш йўлида катта муваффақиятларга эришганини намойиш қилган эди.

Шавкат Мирзиё ва Имомали Раҳмон кеча ҳамманинг кўзи ўнгида русча гаплашган бўлсалар ҳам, бошга бош учрашувларда Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини йўқ қилишни изчиллик билан давом эттиравериш масаласида тожик тилида келишиб олганларига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бу иш давом этаётганинг энг яхши мисоли – “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” Тошкент-Душанбе йўналишида авиақатновлар бошлаган бўлса, Тожикистон учоқлари Душанбе-Бухоро йўналишида учадиган бўлди. Унутмайликки, Имомали Раҳмон МДҲ саммитларидан бирида ҳамманинг кўзи олдида “барибир Самарқанд ва Бухоро бизники бўлади” дегани рус ахборот воситаларида ва “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган эди.

Бугун Шавкат Мирзиё Тожикистон Бош вазири, парламент раҳбарлари билан учрашди. Кечқурун Бухорога эмас, тўғри Тошкентга қайтиб келди.