10 March 2018
10:37 - Бунақа президент билан келажак йўқ: Уни қўғирчоқ Олий Мажлис, қўғирчоқ партиялар ҳамда ОАВларни йўқ қилиш ва ўзбек инвесторлари синфи яратиш эмас, тўй маросими қизиқтиради

Шу йил 2-3 март кунлари Навоий вилоятига сафар қилган Президент Шавкат Мирзиё ҳамма ерда қилганидек, хўжа кўрсинга вилоятдаги ишлар билан танишди, гуёки бўлаётган улкан ислоҳотлар қандай кетаётгани ўрганиб, тўғри келган жойда бир тийинга қиммат маслаҳатлар бериш билан овора бўлди. Яъни, унинг Навоий вилоятига сафари доирасида хабар қилишга ҳам арзийдиган бир воқеа ҳам бўлгани йўқ деса бўларди. Аммо, битта бўлса ҳам тарихда қоладиган воқеа юз берди.

Дарҳол урғуламоқчимизки, бу воқеа муҳимлиги билан эмас, Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик даражасининг зўр кўрсатгичиси сифатида, Ўзбекистондек давлатнинг президенти бозордаги пистачка сотувчи хотинлар каби мулоҳазалар қилишдан бошқа нарсага қодир эмаслигитнинг навбатдаги исботи сифатидан тарихимизда қолади.

Қаранг, Ўзбекистондек давлатнинг парламенти - Олий Мажлис оддий қўғирчоқ театри, 4 та мавжуд гўёки сиёсий партия ва Ўзбекистондаги ҳамма оммавий ахборо воситалари – президентнинг оддий қўғирчоқлари. Ўзбекистоннинг иқтисодиёти ўта аянчли аҳволда. Ҳамма давлатлар иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатлардан 30-50 баравар орқадалигимизни кўйиб турайлик, кечагина отдан тушган қозоқлар ва туркманлардан 8-10 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги билан ҳам шунча орқадамиз. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладилар.

Президентнинг вазифаси – Ўзбекистонни бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш устидай ўйлаш-ку, иқтисодиётимизда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш-ку, ҳали ҳам Совет замонидан қолган маъмурий-буйруқбозлик тузимини тўла бозор иқтисодиётига ўтказишни устида ишлаш-ку, Ўзбекистонда бойлар, яъни бозор иқтисодиётининг мотори бўлган инвесторлар синфи пайдо қилдирмаслик учун Лубянканинг агенти, тожик асли Ўзбекистоннинг душмани Ислом Карим атайлаб яратган тўсиқларни йўқ қилиш-ку!

Шавкат Мирзиё ҳамма ерда бўлгани каби, Навоийда ҳам, бундай фундаментал муаммоларни тилга ҳам олгани йўқ. Нима, у шундай муаммоларни билмайдими? Ёки, Лубянканинг агенти Ислом Карим Ўзбекистон давлатини йўқ қилиш мақсадида бошлаган ишларини давом эттирмоқчими? Шундай бўлса, Шавкат Мирзиё ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганини - Ислом Карим яратган тожиклар режимининг мақсади йўлидаги катта ғалаба деб қарайдими?

Мана, унинг бозордаги пистачка сотувчи хотинлар даражасига гапларидан намуналар:

- Тўй - агар буни тагини суриштирсак, ўғрилик.

- Бош вазирдан, ҳокимдан бошлаб ижроия органи вакилларининг тўй-маросимларга бориши ман этилади.

- Чойхоналарда давлат машинасини кўрган куним, ўшаларни ишдан олиб ташлайман, жазолайман¸

- Бирорта раҳбар¸ мандан бошлаб¸ туғилган куниниям нишонламайди. Бўлди¸ у замонлар ўтди¸ одамларнинг ғашини келтираяпти бу нарса, лаънатини келтираяпти.

- Маросим ҳам¸ тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўддайиб ҳамма муовини билан¸ ҳамма туради... Сан ўша 20 кило гўштнинг пулига камбағалнинг уйини краска қилиб бер¸ уйига телевизор олиб бер¸ ноинсоф.

- 110 киши, 120 киши, тамом. Жуда борса¸ 150 кишилик тўй қилади. Бошқа тўй бўлмайди, ҳеч қаерда. Жуда яхши бўлади, фақат ёшлар бўлади, тўйда. Қариялар нон синдиришга боради, ёшлар тўйга боради. Мен шундай қарор ёзиб чиқаришга мажбурман.

- Аввало¸ эрталабки тўйлар йўқ бўлади. Бўлди энди, обедда соат бирдан иккигача тўй. Кечқурун қайси ресторан тўй қилса, ўша ресторанни ёпамиз, тамом.

- Бу халқимизга хиёнат бўлаяпти!

Олдимизда шунча муаммолар турган экан, Шавкат Мирзиё ўзбекларнинг аҳмоқона тўй қилиш одати устида узунан узоқ нутқ сўзлаганига ва бу ерда келтирилган бозордаги пистачкачи хотинларнинг валдирашларидан фарқи бўлмаган гаплар гапиришига нима дейсиз? Тўғри, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Хабар Агентлиги ўзбеклар овқат ейиш ва ҳожатхонага боришдан бошқа нарса билан ишлари бўлмай қолган ҳолга туширилганини йиллардан бери айтиб келмоқда. Табиий, тўйлар, бўлар-бўлмасга эрталаб ош бериш, гап бериш одатлари ҳам шу “овқат ейиш” ибораси ичига киритилган.

Агарда Ўзбекистонда халқ тарафидан сайланган Олий Мажлис, диктаторликдан мустақил бўлган “Бирлик” каби партиялар, “Ҳаракат” каби хабар воситалари бўлса эди, ўзбекларнинг бундай аҳмоқона анъаналари аллақчон йўқ қилинган бўларди.

Ўзбекистон президенти бозордагии пистачка сотувчи хотинлар даражасидаги гаплар гапириш билан овора бўлиш ўрнига, ватанимизнинг юқорида санаб ўтилган муаммолари устида “Бирлик” каби мухолифат партиялари ва “Ҳаракат” каби мустақил оммавий ахборот воситаларининг танқидий назорати остида ишласа эди, ҳозир Ўзбекистонимиз минтақадаги ЭНГ БОЙ, ЭНГ КУЧЛИ, ЭНГ ҚУДРАТЛИ, ЭНГ ОБРЎЛИ давлат бўларди.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёни ватанимиз ва миллатимзнинг юқорида санаб ўтилган муаммолари устида ишлашга мажбур қилинг, тўғрироғи, биргалашиб қилайлик!