09 March 2018
21:52 - Мардикорликни ихтиёр қилган ҳамюртларимизга рус тили бепул ўргатилармиш, “Бирлик” буни 20 йил аввал таклиф қилганди-ку!

Ўзбекистон президентининг янги қарорига кўра, Ўзбекистонда Россияда ишлашни режалаштирган фуқаролар учун рус тили бўйича бепул тайёрлов курслари ташкил қилинади. Меҳнат мигрантлари учун рус тили ва бошқа керакли касблар бўйича тайёрлов курслари Меҳнат Вазирлиги тасарруфида бўлган касб-ҳунар коллежлари ва тайёрлов марказлари ҳузурида ташкил қилинади.

Ушбу ўқув муассасаларига 2021 йилнинг 1 январига қадар солиқ имтиёзлари берилди. Солиқ имтиёзлари миқдори юқорида қайд этилган ўқув курсларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлари миқдорида белгиланади.

Маҳуллий матбуот хабарларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда давлат томонидан Россияга ташкиллаштирилган тартибда 50 минг нафар ишчиларни юборишни режалаштирган. Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ўтиш даврида мардиколрликни легаллаштириш ҳақидаги “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентликлигининг ташаббусларини 20 йил кечикиб амалга оширмоқчи.

Энг яхшиси, Шавкат Мирзиё истеъфога кетиши ва бундай ташаббусларни 20 йил аввал кўтарган “Бирлик” Партияси ҳокимиятга келишидир. Ўзбеклар тайёрланаверинг, албатта шундай бўлади.