21 February 2018
19:31 - Абдулазиз Комил Кремлга бориб, Путиндан ўзбек миллатини янада заифлаштиравериш ҳақида инструкциялар олиб келади

Эртага Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Москвага кетмоқда. Хабарларда айтилишича, у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг Россияга қилган ўтган йилги давлат ташрифида эришилган келишувларни амалга ошириш учун Кремлга учмоқда эмиш. У ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашармиш ва бошқа мулозимлар билан ҳам ўзаро музокаралар олиб борармиш. Қисқа қилиб айтилса, Икки вазир Россия-Ўзбекистон ташқи сиёсий ҳамкорлигининг долзарб масалаларнинг кенг доираси бўйича фикр алмашар эмишлар.

Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарида эса, икки вазир Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик муаммоси ва Афғонистон теварагидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилишини алоҳида урғуланган.

Аслида, дейди мухбиримиз, бундай сафарнинг биттагина мақсади бор: Владимир Путиннинг ўз вассали Шавкат Мирзиёга берадиган набатдаги инструкцияларини олиб келиш. Инструкциялар эса, Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини бундан ҳам баттар аҳволга солиш, собиқ СССР ҳудудларида славян ва насроний бўлмаган энг катта халқни, яъни ўзбекларни заифлаштиришни давом эттиравериш ҳақидадир.