21 February 2018
18:54 - Курсдошини чавақлаган коллеж ўқувчисига ҳукм чиқди, колеж директорининг тақдири нима бўлади?

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман суди томонидан ўз курсдошини чавақлаган Тошкент юридик коллежи ўқувчиси Саидкамрон Саидвоҳид устидан ҳукм ўқилди. Ўсмир 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўтган йилнинг октябрь ойи бошларида Тошкент юридик коллежида содир бўлган бу ҳодиса ижтимоий тармоқларнинг бош мавзуига айланганди.

Коллежнинг собиқ директори Наталья Темир эса айни вақтда қамоқда сақланмоқда. Унга нисбатан давлат бюджети маблағларини йирик миқдорда талон-торож қилиш, юридик коллежга ноқонуний йўл билан ўқишга кирган талабаларга дипломлар бериш каби айбловлар илгари сурилаётган бўлса-да, кўпчиликнинг фикрича, у чавақлаш воқеаси туфайли қамалганмиш. Аслида, чавақлаш воқеаси у аёлнинг нопок ишлар олиб бораётгани очилиб қолишига сабаб бўлган.