20 February 2018
21:31 - Бош прокуратура қочиб кетган хуфяларга қидирув эълон қилмоқда
Ўзбекистон Бош прокуратураси тарафидан Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Тергов бошқармасининг бўлинма бошлиғи¸ подполковник Фаррух Тохтимаметга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. У хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва товламачилик каби қатор жиноятларда айбланмоқда экан. У фаолияти даврида тадбиркорларга нисбатан турли даражада рэкетлар уюштириб келган.

Бош прокуратура мулозимининг таъкидича, яқин орада яна бир неча мартабали собиқ мулозимга нисбатан қидирув эълон қилинади.

Нима, ҳали қочишга улгурмаганлар тоза одамларми? Ёки мулозимларнинг ифлослиги у қочгандан кейин маълум бўладими?