20 February 2018
19:15 - Шавкат Мирзиё вазирларни пайпоқдан ҳам тез алмаштирмоқда, асл мақсад бутун умр тахтда ўтириш

Статистикага кўра, ўртача ҳамёнга эга бўлган шахс бир ойда 4-5 та пайпоқ алмаштираркан, дейди мукбиримиз. Президент Шавкат Мирзиёнинг ҳукуматга вазирларни алмаштириши ҳам ўрта ҳисобда шунга тўғри келади. Вилоят ва туман ҳокимларини алмаштиришни ҳам инобатга олсак, бу миқдор яна-да катталашади. Бугун у Ўзбекистон Республикаси Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш вазирлигига Азим Аҳмадхўжани тайинлади.

Бош вазир ўринбосари, инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат соҳалари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари лавозимига Сухроб Холмурод ўтқазилди. У Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди. Собиқ вазир Шерзод Шермат эса энди Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарига ўринбосар бўлди.

Хўш, бу яхшими-ёмонми? Яхшилигини билмадиг-у, ёмони вазир қисқа муддат ичида ўз структурасини ўрганишга ҳам улгурмайди. Иккинчидан, ўзини доимий муваққат ҳис этади, иши ҳам шунга яраша бўлади, дейди мухбиримиз. Яхшилигини эса Шавкат Мирзиёдан сўраш керак.

Сўрашни кераги йўқ, дейди бошқа мухбиримиз. Шавкат Мирзиёнинг масади аниқ – ҳамма ловозимларига ўз одамларини жойлаштириш ва ҳамма диктаторлар каби ўлгунча президентлик каурсисида ўтириш. Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари ҳарпомий Ислом Карим Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ўлим ёқасига обориб бўлган. Қолган ишни унинг фарзанди Шавкат Мирзиё охирига етказмоқчи.

Кўрамиз, яхши ният ярим молми, ёки ҳолва деган билан оғиз чучимайдими? Ёки, халқнинг кўзи очилгандан кейин, айнан унинг истагани бўладими?