19 February 2018
20:21 - Фрибгар Аҳмадбой устидан ҳукм ўқиш кечиктирилмоқда, Ислом Карим ва унинг тақими устидан қачон ҳукм ўқилади?

Бир қанча оммавий ахборот воситалари ўтган йилнинг августида бери фуқароларнинг миллиардлаб пулларини ўзида тўплаб, пирамида яратган чинозлик Аҳмадбой (Турсунбоев) устидан бугун суд ҳукми ўқилиши ҳақида хабар қилинганди. Аммо, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судья Дилшод Комил раислигидаги маҳкама ҳукм ўқилишини кечиктирибди.

Ўтган ҳафтанинг жума кунги сўнгги сўзида Аҳмадбой ҳеч кимни алдамагани, одамларнинг ўзи унга пулларини олиб келиб топширгани ва қамалмаганида ҳамма пулларни кўпайтириб қайтариши мумкинлигини айтди. У одамларнинг пулларини фоиз билан қайтариш ҳақида ваъда бериб, аслида улкан жиноий пирамида яратганди.

Аҳмадбойни айблаш билан бир қаторда, ўзбекларни алдаш осонлигини кўрсатувчи бу воқеа ҳақида чуқурроқ ўйлаш керак, дейди мухбиримиз. Ҳаромий Ислом Карим фрибгарликда ва ўзбек миллатини лақиллатишда эришган ютуқлари соясида Аҳмадбойни суд қилиш ҳам кулгили. Адлия органларимиз Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан Ўзбекистонда тожиклар режимини ўрнатган ҳамда шу режим доирасида ватанимиз ва миллатимизни ҳароб аҳволга туширган тожик аслли Ислом Карим ва унинг тақими билан шуғулланишлдари керак.