16 February 2018
20:21 - Тожикистоннинг Тошкентдаги янги элчихонаси учун шаҳар марказидан ер ажратилади. Бухоро нима бўлади?
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги бино қуриш учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилади. Ажратилган ерда элчихона биносидан ташқари, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарномасида.

Барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Бу - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёнинг шу йилнинг март ойи бошида Тожикистонга расмий ташрифидан аввалги совғасидир.

Нима учун ер Тошкент марказидан ажратилади деган арзимаган саволга жавоб қидириб ўтирмаслик керак. Чунки, Шавкат Мирзиё Душенбедаги қабулдан тўлқинланиб кетиб, Бухорони Тожикистонга бериш ҳақида ваъда бервориши ҳам мумкин.