15 February 2018
23:17 - Тошкентдаги ёнғинда 7 нафар одам ўлди
Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармаси матбуот хизмати хабарида: “Бугун тонгги тахминан соат 4 дан 30 дақиқа ўтганда, Шайхонтоҳур тумани, “Боғ кўча” махалласида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижасида вафот этганлар бор" дейилади. Гапга қаранг, вафот этганлар эмиш, ҳалок бўлганлар дейиш керак-ку. Балки, тўғридир, ҳаромий Ислом Карим фарзанди бошқараётган Ўзбекистонда одамлар ҳалок бўлиши мумкинмас, одамлар вафот этадилар, холос.

Маълум бўлишича, ëнғин оқибатида етти одам ўлган¸ уларнинг учтаси болалардир. Дастлабки тахминларга кўра ёнғин газ-иситиш мосламаларидан эҳтиётсизлик билан фойдаланилганлиги оқибатида юзага келган.

3 кун аввал эса худди шундай воқеа сабабли Самарқанднинг Пастдарғом туманида 6 нафар киши ҳалок бўлганди, э, кечирасиз, Шавкат ака, вафот этганди.