15 February 2018
19:49 - Яшасин Шавкат Мирзиё: Россияда оддий фаррошнинг маоши 700 доллар атрофида, Ўзбекистонда эса профессор 256 доллар олади
Москва мэри ўринбосари Петр Бирюковга кўра, коммунал хизматлар соҳасида маошлар охирги йиллар давомида 2,5 баравар ошган ва хусусий компаниялар тўлайдиган маош билан тенглашган. “Ҳудудларни тозалайдиган кўча супурувчилар норматив бўйича ойига – 45 000 рубл маош олади, механизаторлар, слесарь ва сантехниклар – ўртача 60 минг рубл маош олади”, - деди Бирюков. Унинг айтишича, Москва коммунал хизматларида ишлаётганларнинг кўпчиллиги – бошқа ҳудудлардан келган россияликлар, мигрантлар эмас.

“Пойтахтдаги турар жой фондининг 72% га хизмат кўрсатадиган "Жилищник" давлат-бюджет муассасасида ишлайдиганларнинг 40 фоизи Москва шаҳри ва вилоятининг аҳолиси, 30 фоизи бошқа вилоятлардан келган фуқаролардир”, - дейди мэр ўринбосари.

Ўзбекистонда эса, Ўзбекистон Миллий Универститети профессорининг солиқдан ташқари қўлига оладиган маоши 2 089 000 сўм, яъни 256 АҚШ долларидир.

Ҳа, ростдан ҳам Шавкат Мирзиёга “Офарин!” дейиш керак. Чунки, ҳаромий Ислом Карим замонида ўзбек профессорларининг маоши 180 доллар эди. Яна бир гап бор. Москва мэри ўринбосари Петр Бирюковнинг гапларига ишониш керак эмас, У ердаги фаррошларнинг анчагина қисми ўзбеклар ва бошқа собиқ Совет республикаларидан келганлар. Ўзбек фаррошлари Ўзбекистондаги профессрлардан кўп маош олишлари билан фахланашади. Ислом Карим уларни дангасалар деган эди, Шавкат Мирзиё бундай демаяпти. Яна бир бор “Офарин!” унга.