20 January 2018
20:27 - Туркия Сурияда курдлар қўли остидаги Африн вилоятига ҳужум бошлади, Ғарб дарғазаб, аммо ҳақиқат қаерда? Ислом динининг хато тушунчаларида!
Сурия ва Ироқда ИШИД ёки Ислом Давлати номлари билан танилган ва Халифаликни тиклаш иддаолари билан ўртага чиққан террористик гуруҳ бир томондан Сурия, Россия, Эрон, Туркия коалицияси, иккинчи томондан АҚШ бошчилигидаги бошқа коалиция ҳужумлари остида сал кам 5 йилдан кейин феълан тугатилди. Шундай экан, дунёнинг энг кучли давлатларига қарши 5 йил оёқда туролган ИШИД ёки Ислом Давлати ўзига яраша кучли ғояларга асосланган структура эканлигига кўз юмиб бўлмайди.

Бу ғоялар эса, ўз навбатида, Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан хато, аммо ҳозирча тан олинган тушунчалирига асосланганини ҳисобга олсак, Шариат қоунлари билан яшайдиган Халифаликни тиклаш ниятида бўлганларни ҳеч қачон тугатиб бўлмайди. Ҳозир катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, ИШИДчилар Афғонистон ва Покистонга кўчиб, жиҳодни ўша минтақаларда давом эттирадилар. Бу – Ўзбекистон учун ҳам хавфдир. Ўзбеклар ислом фанатиклигида дунёнинг лидерларидан бири бўлганини ҳисобга олсак, хавф даражаси биз ўйлаётгандан ҳам юксаклигини тан олиш керак бўлади.

Бундай нарсаларни тушунмаётган, аммо ҳозир дунёда энг катта қурол кучига эга бўлган АҚШ ва Россия, ҳар бири ўзича ИШИД устидан қозонилган ғалаба кайфи остида, аслида, ўзларига гўр қазимоқдалар.

Руслар СССР замонидаёқ Яқин Шарқда кучли мақега эга бўлганлар, аммо кейин уларнинг бу ерда ягона иттифоқчиси - шиаларга яқин оқим ҳукмронлик қилаётган Сурия бўлиб қолди. Россиянинг ИШИДга қарши курашининг мақсади – Эроннинг ёрдами билан бўлса ҳам, Суриядаги шиалар режимни сақлаб қолиш эди. У ўз мақсадига эришди, аммо Эроннинг Яқин Шарқдаги ролини кескин ошириб берди. Эрон ҳозир Ироқда, Сурияда, Яманда тўла ҳукмрон бўлди, дейиш мумкин. Ўзини Муҳаммад пайғамбарнинг ҳақиқий воррислари деб ҳисоблайдиган шиалар Маккани қўлга киритишни ҳам режалаштираётган бўлсалар, бунга ҳайрон қолмаслик керак.

Хуллас, ҳозир АҚШ Сурияда ҳамма нарсани Россия ва Эрон қўлига ўтиб қолишидан қўрқиб, уларга қарши курдларни ишлатмоқчи. Суриянинг шимолий-ғарбида Туркия чегараларига яқин Африн вилояти тўла курдларнинг Демократик Иттифоқ Партияси (курдча қисқартмаси – PYD) тарафидан яратилган Халқни Ҳимоялаш Кучлари (курдча қисқартмаси – YPG) номли армия қўли остидир. Бу армияда 5 минг атрофида АҚШ тарафидан замонавий қуроллар билан таъминланган аскар бор.

Туркияни қўрқитаётган нарса – Ироқнинг шарқида феълан мустақил давлат қуриб олган курдлар Сурияда ҳам шундай қилсалар, бу нарса Туркиянинг ичида мастақил курд давлати қуриш учун сал кам 50 йиликдан бери уруш олиб бораётган ПККчиларни рағбатлантиради, Туркия, Сурия, Ироқ ва Эрон курдлари бирлашса, бу минтақада кучли Курдистон давлати қурилади, Туркия феълан парчаланади.

Туркиянинг тушуниш мумкин. Кеча унинг қўшинлари америкаликларнинг бундай қилмаслик ҳақидаги чақириқларига қулоқ солмасдан, Афринга ҳужум бошладилар.

Яъни, ҳамма нарса ўта қоришиқ. У ерда ҳар бир тарафининг ўз манфаатлари бор, уларни тушуниш ҳам мумкин. Аммо, улар ислом терроримини куч билан йўқ қилиб бўлмаслигини, уни йўқ қилишнинг ягона йўли Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш эканлигини тушунмаяптилар.