18 January 2018
22:24 - Ислом Каримнинг Фуҳуша-2 лақабли қизи ҳаромий отасининг юбилейига бағишлаб, иншолар танлови эълон қилди, вақти келади, ота-қизлар ахлатхоналарга улоқтирилади

Миллат бошига кулфат тушиб, хорижий мамлакатлар лидерлари ҳамдардлик йўллаётган лаҳзаларда Лола Карим (Фуҳуша-2) отаси таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан иншолар танловини эълон қилди. Бугунги миллий фожиамизга сабаб бўлган ҳаромийнинг Ўзбекистон давлати шаклланиши, минтақавий ва глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш, ўзбек халқи маънавий қадриятлари, миллий ғурури ҳамда қадр-қиммати, тарихи ва маданиятини қайта тиклашдаги хизматларини ёритиб берган ёшлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланар экан.

1-ўрин. 7 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple MacBook Air 13 8/256 GB ноутбуки.
2-ўрин. 6 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган Apple iРad Pro 10.5 4G 256GB планшети.
3-ўрин. 5 миллион сўмлик грант, шунингдек, Фонд логотипи туширилган iPhone 8 64 GB смартфони.
4-10-ўринлар. Рағбатлантирувчи совғалар — Фонд логотипи туширилган Kindle букридерлари.

Танлов 2018 йил 22 январдан 22 февралга қадар давом этади. Ғолибларни эълон қилиш санаси — 2018 йил 12 март.

Ўзбеклар ғафлат уйқусидан уйғонган кун ҳаромий Ислом Каримнинг ҳоки ҳам ахлатхоналарга улоқтирилади, унинг Фуҳуша-1 ва Фуҳуша-2 лақабли қизлари Гулнора ва Лолалар Ўзбекистонга киролмайдиган қилиб қўйилади. Нима ҳам қилардик, Фуҳуша-1 зиндонда экан, у билан иши бўлмаган Фуҳуша-2 қилаётган масхарабозликларга бироз чидашимиз керак.