18 January 2018
19:07 - Шавкат Мирзиё Қозоғистонда ўзбекларнинг ҳалокатини ўрганиш комиссияси тузди, бош айбдор ўзи эканлигини қачон тан олади?
Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида ўзбеклар тўла автобус ёниб кетгани воқеасини ўрганиш учун Ўзбекистонда комиссия тузилибди. Мамлакатимиздаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари эълон қилинган хабарларида шундай дейилади:

"Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан бош вазир раҳбарлигида махсус ҳукумат комиссияси тузилган. Унинг таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа муассасалар вакиллари ўрин олишган".

Баъзи ахборот воситалари эртага Ўзбекистон бўйлаб мотам эълон қилиниши мумкинлигини ҳам ёзишмоқда. Туркия, Қирғизистон ҳукуматлари фожиа юзасидан президент ва халқимизга таъзия ҳам изҳор қилишган эмиш.

Муҳим бўлгани, ЎЗБЕК халқи ўзини бу аҳволга тожиклар режими атайлаб туширганини, бу режимнинг ҳозирги лидери Шавкат Мирзиё ва аввалги ҳаромий лидери Ислом Каримни жазолаш кераклиги тушуниши керак. Акс ҳолда, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Амир Темир, Мирзо Улуғбек ва Бобирнинг авлодлари эканлигини гапиришдан тўхтамасак ҳам, бу ҳаётда қул бўлиб юраверамиз.