17 January 2018
23:11 - Қамоқхоналарнинг учрашув жойларида кира нархлари белгиланди
Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилик базасида жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Унга кўра, Ички Ишлар Вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувлар учун тақдим этиладиган хоналар учун қуйидаги нархлар белгиланган: 2 кишилик хонага суткалик тўлов – 8 612 сўм; 3 кишилик хонага суткалик тўлов – 17 224 сўм; 4 кишилик хонага суткалик тўлов – энг кам иш ҳақининг 15 фоизи (бугунги кунда – 25 824 сўм).