17 January 2018
21:28 - Тошкентда квартиралар нархи 3 фоизга кўтарилди
Тошкент иккиламчи уй-жой бозорининг ўртача нархлари декабрь ойида бир ой аввалгига нисбатан 3 фоизга қимматлади ва 1 квадрат метри учун 530 дан 545 АҚШ долларигача кўтарилди CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш ширкати маълумотларига кўра, 2016 йил декабрида таклиф қилинган ўртача нарх 552 АҚШ долларини ташкил этган эди.

Октябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 3 фоизга ошиб, ҳар бир квадрат метр учун 576 АҚШ долларидан 594 АҚШ долларига етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 3 фоизга қимматлаб, 516 АҚШ долларига кўтарилди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 545 АҚШ доллари(+3 фоиз), икки хонали — 524 (+3 фоиз), уч хонали — 560 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 557 (+2 фоиз).