15 January 2018
22:00 - Ўзбекистонда долларнинг қиймати бироз, аммо евроники сезиларли даражада кўтарилди
Ўзбекистон Марказий Банки хорижий валюталарнинг миллий пул бирлигимизга нисбатан янги қийматларини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда евронинг курси 177,51 сўмга кўтарилди ва 9965,47 сўмни ташкил қилмоқда. Долларнинг расмий курси эса 7,38 сўмга ошиб, 8146,38 сўмга етди. Россия рубли 92 тийинга қимматлашиб, 143,97 сўмни ташкил қилмоқда.

Қора бозорда эса АҚШ доллари 8150 сўмдан сотиб олинмоқда, 8250 сўмга сотилмоқда. Демак, қора бозорга ҳали ҳам эҳтиёж бор. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмаса, эҳтиёж ортиб бораверади.