15 January 2018
20:02 - Кун латифаси: Ислом Карим ўз шифокорига конвертация сирини очган экан
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги Ўзбекистонннинг биринчи президенти ҳаромий Ислом Каримнинг шахсий шифокори, профеессор Вячеслав Аваков билан суҳбат уюштирибди. Интервьюси давомида шифокор Ўзбекистонда конвертация йўқлиги ҳақида Ислом Каримга савол бериб, жавобидан ҳайратланганини айтади.

“Бир сафар «Ислом Абдуғаниевич, нега бизда конвертация йўқ? Ахир бошқа давлатларда бор-ку!», деб савол бердим. У шундай оддий ва аниқ жавоб бердики, лол қолдим. Ўшанда «Биласанми, бир кун келиб конвертация ҳам бўлади. Ҳозир бизнинг иқтисодиётимизда муаммолар кўп. Завод-фабрикалар қуришимиз керак. Унинг учун энг замонавий ускуналар керак. Ускуналар эса четдан валютада келтирилади. Агар конвертацияни йўлга қўйсак, биз валютани маиший, майда-чуйда нарсаларга ишлатиб юборамиз. Биз валютани завод ва фабрикаларга сарфлашимиз ва иқтисодиётимизни кўтариб олишимиз керак», деганди.

Армани аслли дўхтир бундай саволни ўсмоқчилаб бергани шубҳасиз, аммо Ислом Каримнинг аҳмоқона жавоби ўзи яратган аҳмоқона режимга мосдир. Ўша режим давом этаётганининг яхши исботларидан бири – аҳмоқлардан иборат Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги Ислом Карим армани дўҳтирга айтган аҳмоқона гапларини хабар қилишгача борганидир. Ким билади, балки тўғридир, аҳмоқ президентнинг келаётган 80 йиллигига аҳмоқона туҳфа тайёрлаш керак бўлгандир.