15 December 2017
21:40 - Шавкат Мирзиё қорақалпоқларга бизда ойлик қозоқлардан 5-6 баравар, тожиклардан эса озгинагина камлигини айтдими?
Ўзбекистондаги қўғирчиқ ахборот воситлари Президен Шавкат Мирзиё бугун Қорақалпоғистонга келиб, катта муҳим аҳамиятга эга бўлган оламшумул учрашувлар ўтказаётгани, жойдаги аҳволни ўрганаётгани, ҳаммага турли маслаҳатлар бераётгани ҳақида хабар қилдилар. Жумладан, у Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашиб, аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган тоза ичимлик суви муаммосини ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритибди ва инвестиция дастурига мувофиқ бюджет маблағлари ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мавжуд сув тармоқлари реконструкция қилингани, янгилангани, шу тариқа 35 аҳоли пунктида 50 мингдан зиёд одам ичимлик суви билан таъминланганини айтибди.

Ҳа, дейди мухбиримиз, у ерларда ичимлик сув муаммоси ҳар доим бўлган, улар устида ишлаш жуда муҳим. 50 мингдан кўп одам ичимлик сув билан таъминлангани яхши хабар. Аммо, яна қанча одам ҳозиргача оғир аҳволда яшашни давом эттираётгани айтилмагани яхши эмас. Чунки, бу хусусда ҳам биронта рақам келтирилса эди, Шавкакт Мирзиё мақтанаётган 50 минг рақамини тўғри баҳолаш мумкин эди.

Булардан ҳам муҳими, тўғрироғи, қизиғи, Шавкат Мирзиё ҳозир умумий аҳволимиз ғариб эканлиги, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ривожланган Ғарб мамлакатларидан 30-50 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшни Қозоғистондан 5-6 баравар орқадалигимиз, Тожикистон билангина сал кам тенглигимизни, тўғрироғи, 2 долларга орқадалигимизни тилга олдимикан?

Таҳмин қилиш мумкинки, Шавкат Мирзиё бундай муҳим муаммоларимизни умуман тилга олмаган, тилга олса, улар қачон ҳал қилинишини айтишга тўғри келарди. Аммо, буни Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳам бимайдику!

Мана Ўзбекистоннинг асосий муаммоси шу – давлат раҳбари ҳақиқий аҳволимизни билмаслиги. Унинг маслаҳатчиларига маслаҳат бермоқчимиз: “Эй, аҳмоқлар, шефингизга айтинг, у киши “Ҳаракат” Агентлигининг материаллари билан танишиб борса, жуда кўп муаммоларни ечиш йўлини айнан шу ердан топади.

ЎзАнинг хабарига қўйилган расмда Шавкат Мирзиёни Нукусда кимдир (кимлиги ҳам айтилмайди) кутиб олмоқда.