09 December 2017
19:20 - Яхши хабар: Ўта оғир жиноятлар тергови тўлиқ видеотасвирга олинадиган ва жазони белгилашда ишлатиладиган бўлибди. Бу Ислом Каримга қарши иш-ку!
Президент фармонига кўра, эндиликда ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш, тинтув ўтказиш, кўрсатув олиш ва тергов эксперименти жараёнлари мажбурий тарзда видеога олиниши лозим, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси нашри.

“Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, қийноққа солиш, руҳий ва жисмоний тазйиқ, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний усулларда олинган кўрсатувлардан далил сифатида фойданишга йўл қўймасликни назарда тутувчи нормалар амалга киритилади. Суд ва прокуратура органларининг қийноққа солинганлик ҳақидаги аризаларни мажбурий тарзда кўриб чиқиши тартиби жорий этилади.

Техник янгиликлар бутун дунёда ҳаётга кириб бораётган пайтда Шавкат Мирзиё шундай фармон чиқаргани ижобий воқеадир. Аммо, ҳамма биладики, ҳаромий Ислом Карим мустақилликнинг бош курашчиси “Бирлик”нинг лидери Абдураҳим Пўлатни ўлдиришга ҳаракат қилган ва 2-3 кундан кейин парламент саҳанасидан туриб, “керак бўлса бундайларнинг яна 100 тасини бошини ёрамиз” деб 1992 йилда айтган эди. Унинг нутқи телеэкранларда кўрсатилган.

Бир неча йил аввал эса, Россияда ишлаб Ўзбекистоннинг двавлат бюджетини чўкишдан сақлаб турган қаҳрамон ватандошларимиз ҳақида, телеэкранларда ҳам кўрсатилганидек, “улар дангасалар” деган эди. Ман энди ўша иш бўйича жиноий иш очиш, Шавкат Мирзиёнинг фармонига асосланиб, ўша теле-кўрсатувларни ҳам ишга қўшиш, Ислом Каримни сиртдан бўлса ҳам жазолаш керак. Тўғри, унинг ҳамма гапларини телекўрсатувлардан йиғиб, улар бўйича жиноий ишлар очилса, унинг ҳокини ҳам Ўзбекистондан улоқтиришга етрали фактлар чиқади. Шавкат Мирзиёнгинг асл мақсади шу эмасмикан?