09 December 2017
13:34 - Женева шаҳридаги ҳовузларда мусулмонча кийимларда чўмилиш тақиқланди, Ислом уламоларининг қачон ақли киради?

The Local нашрига асасланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Швецариянинг жаҳонга машҳур Женева шаҳри ҳокимияти, “мусулмонлар” сўзини ҳам ишлатмасдан, аммо, аслида, айнан мусулмонларга тегишли қарор чиқарибди. Унга кўра, шаҳар ичида жамоатчилик ҳовузларида чўмилаётганлар бир ёки икки қисмдан иборат бўлган, тиззадан пастни ва қўлни очиқ қолдирадиган чўмилиш кийимларида бўлишлари керак.

Яъни, бу қарор бир маҳаллар ливанлик дизайнер Аҳеда Занетти шариат қонунларига уйғун равишда яратган буркини (расмда) ва унга ўхшаш кийимларда чўмилишни тақиқлайди. Кўриниб турибдики, бу қарор айнан мусулмонларга тегишли.

Аввалги хабарларимизда бир қатор Европа давлатларида мусулмон аёлларга юзни бекитадиган ва шунга ўхшаш кийимларда жамоатчилик жойларида юриш ва мактаб ёшидан кичик болалар ўқитиладиган мусулмон мактаблар, у ерда Қуръон ўқитилаётгани, болалар ёшлигидан диний фанатизм руҳида тарибияланаётгани сабабли, таъқиқлаган эди.

Мана энди навбат чўмилиш кийимларигача келибди. Агар ислом терроризми тўхтамаса, Ислом дини ўз ичида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, мусулмонларнинг ҳаёт тарзида жиддий ўзгаришлар қилинмаса, иш - мусулмонларни инсониятнинг бошқа қисмидан изоляция қилишгача етиб бориши шубҳасиздир.

Бундай жиддий масалалар устида ўйламаётган Ислом уламолари хато эмас, умматга нисбатан жиноят қилмоқдалар дейиш мумкин.