07 December 2017
20:17 - Хитой билан ҳамкорликда Бухоро вилояти ҳудудидан 1 миллиард куб метр газ қазиб олинади
Рronedra.ru нашрига кўра, Бухоро вилояти Олот тумани Қоракўл блокида жойлашган Хўжасаёт участкасида хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда газ қазиб олиш бошланди.

“Ўзбекнефтегаз” Хитойнинг CNPC миллий нефтегаз ширкати билан ҳамкорликда умумий қиймати 400 миллион АҚШ доллари миқодоридаги лойиҳа устида ишламоқда.

CNPC ширкати Бухоро конларида бир йилда 1 млрд куб метр газ қазиб олишни режалаштирмоқда. Олинган газни, асосан, экспортга жўнатиш режаланган. Ички бозор учун атиги 6,5 минг тонна газ қолдирилади.