19 November 2017
14:26 - “Ҳаракат”: Ўзбекларни жин эмас, Шавкат Мирзиё урибди, Фейсбукдаги саҳифамизни ёқтирганлар сони кескин ортиб кетибди

“Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифаси ички низолар туфайли беклиб қолиб, 2014 йилнинг бошида қайтадан очилган эди. Шу йилнинг ўрталаригача, яъни 3,5 йил ичида саҳифамизни ёқтирганлар сони бор-йўғи 400 дан ошганди. Озгина пул ишлатиб ва саҳифани реклама қилиб, ёқтирувчилар сонини осмонларга чиқариш мумкинлигини биз жуда яхши билардик. Аммо, мақсадимиз дунёда ўзбек тилидаги ягона ҳақиқий хабар агентлиги бўлган “Ҳаракат” ва унинг Фейсбукдаги саҳифасини ўзбеклар ҳеч қандай рекламасиз қадрига етишиларини кутиш эди.

Тўғри, аввал ҳам бу ҳақда ёзганимиздек, шу йилнинг ўрталаридан бошлаб ўзбекларни жин ўргандек бўлди ва саҳифамизга “ёқтириш” белгиси қўйиш нисбатан кескин ортишга бошлади. Ва кеча бундайларнинг сони 1 мингга етди. Мана ўзингиз қаранг, 3,5 йилда бор-йўғи 400 дан озгина кўпроқ “ёқтириш” белгиси олган эдик, мана 5-6 ой ичида яна 600 атрофида “ёқтириш” белиси келди.

Бундан ҳам муҳими ўзбекларни жин эмас, Шавкат Мирзиё урганини тушуниб етдик.

Ҳамма гап шундаки, 28 йил аввал ўзбекларнинг бошига Лубянка ўзининг тожик аслли агенти Ислом Каримни ўтқазганда, ҳали “Ҳаракат” Агентлиги йўқ эди, қолаверса, Интернет ҳам йўқ эди. “Бирлик” Халқ Ҳаракати раҳбарлари КГБнинг ҳаромий агенти Ислом Карим билан Ўзбекистон давлати ва Ўзбек миллатининг аҳволи ҳароб бўлшини дарҳол тушуниб етдилар. Аммо, Ислом Карим “Бирлик” раҳбарияти ичида кўпчиликни ташкил қилган ўзбек ёзувчиларининг мутлақо кўпчилигини ҳозир пешонасига 53-54 тамағаси босилган Салой Мадамин воситасида сотиб олиб, ҳокимиятни тўла қўлига олволди, секин-аста мухолифат лидерларини чет элга қочишга мажбур қилди, одноразовый презервативдек ишлатиб бўлинган ўша 53-54 ни ҳам.

Воқеаларнинг бундай салбий ривожланишида “Бирлик”нинг ўз овозини халққа етказоладиган ахборот воситалари бўлмагани ҳам муҳим роль ўйнади. Шуларни ҳисобга олиб, 1995 йили Туркияда “Ҳаракат” номли журнал чиқаришга ва унинг 1-2 минглик нусҳасини Ўзбекистонга жўнатишга бошладик. Айнан шу журнал 2001-2003 йиллари “Бирлик” Халқ Ҳаракати қайтадан оёққа туришида, 2003 йил май ойида Тошкентда унинг қурултой ўтказилишида ва у - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига айлантирилишда муҳим роль ўйнади.

2000 йилда Интернетда фаолият олиб борадиган “Ҳаракат” Агентлигини яратдик, у “Бирлик”нинг жарчиси бўлди. Бундай ўзгаришлардан, авваламбор, "Бирлик"нинг тикланишидан Ислом Карим ваҳимага тушди.

1989-1992 йиллари сотқин 53-54-чилар ёрдамида ифлос ишлар қилиб, “Бирлик”нинг фаолиятини тўхтатишга эришган Ислом Карим, 2005 йили аҳмоқ акромийларни ишлатиб, Ўзбекистонда қайтадан диктатурасини тиклаб олди. Аммо, “Ҳаракат” Агентлиги “Бирлик”нинг жарчиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда, унинг Фейсбукдаги саҳифаси ҳам етарлича машҳур.

Юқорида айтганимиздек, ички низолар туфайли бекилиб қолган “Ҳаракат”нинг Фейсбукдаги саҳифаси 2014 йилнинг бошида қайтадан иш бошлади. Шу йилнинг ўрталаригача унга “ёқтириш” белгиси қўйганлар бор йўғи 400 дан бироз ошган бўлса, кейин ўсиш тўсатдан ўта тезлашди. Мана кеча, “ёқтириш” белгиси қўйганларнинг сони биринчи марта 1 мингдан ошди. Қайтариб айтамиз, бундай кескин ортиш ҳеч қандай рекламасиз бўлди.

Ҳеч шубҳа йўқки, бунинг сабаби – ноқонуний йўл билан ҳокимиятни қўлга олган Шавкат Мирзиё ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатини ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш ниятида ҳам эмаслигига, ниятида бўлса ҳам, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда фундаментал ислоҳотларсиз, ислоҳатларнинг ҳар бир қадамини кузатиб борадиган ва камчиликларни шафқатсиз танқид қилиб борадиган мухолифатсиз ҲЕЧ НАРСА ҚИЛОЛМАСЛИГИГА ўзбек халқини айнан биз ишонтиролганимиздир. Яъни, бизга қўйилаётган “ёқтириш” белгиларининг сўнги ярим йилда кескин ошиши – Шавкат Мирзиёга берилаётган салбий баҳодан бошқа нарса эмас. Демак, ўзбекларни жин эмас, айнан шу киши урганини гапиришимиз мутлақо тўғридир.

Бу - бизнинг, бир қарашда кичкина, аммо моҳиятан буюк ғалабамиздир. Шу йўналишдаги курашимизни давом эттираверамиз.