18 November 2017
18:58 - Бечора Шавкат Мирзиёга яхши хабар: Саудияда бегона аёл билан гаплашган эркак ҳибсга олингани Ислом Цивилизацияси музейи учун ажойиб экспонат бўлади

Жаҳон ахборот воситалари Саудия Арабистони полицияси бир эркак бегона бир аёл билан ресторанда гаплашгани айби билан ҳибсга олинганини хабар қилмоқдалар. Маълумки, Ислом динининг ҳозир бутун Ислом дунёси тарафидан тан олинган тушунчаларига кўра, эркак бегона аёл билан кўришишга ва гаплашишга ҳаққи йўқ. Ҳеч шубҳасиз, исми айтилмаган бу эркак Шариат қонунлари доирасида ўз жазосини олади.

Аммо, Ислом динига кўра, аёл ҳам номаҳрамлар билан гашлашиши ва кўришиши таъқиқланган. Демак, уни ҳам жазолаш керак.

Полиция бундай жиноятни Маккадаги ресторанлардан бирида олинган видеодан ўрганибди, дарҳол у эркакни топибди ва ҳибсга олибди.

Бу воқеа Ўзбекистонда Ислом Цивилизиацияси музейи очиш устида ўйлаб боши қотган Шавкат Мирзиё учун жуда яхши хабардир. Чунки, Ислом дини бизга 1,4 минг йил аввал Оллоҳ тарафидан берилганидан бери, Ислом дунёсида ҳеч қандай ривожланиш бўлмаган, демак, Ислом Цивилизацияси ҳақида гапиришнинг ўзи аҳмоқликдир. Бундай музей очиш учун эса биронта экспонат ҳам топилмасди.

Мана энди бу музей учун Маккадаги ресторанда олинган видео яхши, балки, камдан кам экспонатлардан бири бўлади. Қаранг, мусулмонлар насроний ва яҳудийлар яратган техникадан фойдаланиб бўлса ҳам, 21 асрда Шариат қонунларини бузаётганларни ушлаб жазолаётганлари намойиш қилинади. Офарин, ислом фанатиклари! Яқинда Ўзбекистонда ҳам Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан шунга ўхшаш жазолашлар бошланса керак.

Шавкат Мирзиёни ҳозироқ катта ғалаба билан табриклаш мумкин. Чунки, у агар ростдан ҳам Ислом Цивилизацияси музейи очса, бу музей вақти келиб “Отаси ҳаромий Ислом Карим бўлган Шавкат Мирзиёнинг шармандалик музейи” деб номини ўзгартиради.