17 November 2017
15:33 - “Ozod Turkiston” таҳаллусли ўқувчимизнинг вайсашлари ва “Ҳақиқий Ҳаракат”нинг ҳаммани ақл ишлатишга ҳамда ҳаракат қилишга чақиришлари

“Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифасида саҳифа ўқувчилари билан ҳар доим баҳслар, тўғрироғи, баҳс каби нарсалар бўлиб туради. Биз бундай баҳслардан қочмаймиз, аксинча, қадимий юнон файласуфи Сократ айтгани идддао қилинаётган “баҳсда ҳақиқат туғилади” иборасини қўллаб-қувватлаймиз. Баҳс деганда жанжал ва ҳатто урушга айланиб кетадиган нарсани эмас, ҳақиқит изловчиларнинг тортишувини назарда тутамиз.

Саҳифамизда ўхшаши жуда кўп бўлган қуйидаги баҳсни ҳаммага ҳавола қилар эканмиз, ҳаммага “баҳс қилиш шунчаки вайсаш эмас, жиддий фикр алмашиш” эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Минг афсуски, узоқ йиллар диктатура чангалида яшаган ўзбеклар баҳс деган нарсани ҳам бутунлай унутганлар. Баҳс йўқ, демак, ҳақиқат йўқ, ҳақиқатсиз ҳаёт ҳам йўқ. Ҳаёт деганда ҳайвон каби эмас, ИНСОН каби яшашни назарда тутмоқдамиз.

Қуйида биз баҳсга айлантиришга интилган, Ozod Turkiston эса, вайсашдан нарига ўтолмаган баҳс каби нарсани ўқинг. Хулосалар чиқариш сизларга ҳавола.

* * * * *

Ҳамма нарса 2017 ил 11 ноябрда “Ҳаракат”нинг сайтида ва Фейсбудаги саҳифасида «“Ҳаракат” хатқутисидан: Отнинг фарқини оти борлар билади, ёки Юсуф Жуманинг Саман оти» сарлавҳали хабар эълон қилиниши ва Ozod Turkiston таҳаллусли ўқувчимиз қуйидаги пост қўйиши ва бизнинг унга берган жавобимиздан бошланди:

Ozod Turkiston: Ozod Turkiston!!! Turklar uyg'on!!! Chin bosqinchilaridan ozod Turkiston!!! Rus bosqinidan ozod turk ellari!!!

Haqiqiy Хabar: Ozod Turkiston исмли ҳурматли ўқувчимизга! Ozod Turkiston!!! Ozod Turkiston!!! деб ҳайқириш осон, аммо Туркистонни тўла озод қилиш, уни бирлаштириш осон эмас. Ўрта асрларда ҳамма нарса қилич кучи билан ҳал этиларди. Ҳозир, авваламбор ақл керак. Мана иккита мисол ва ундан чиқарилиши керак бўлган хулоса.

1. 1989 йили 19 март куни ЎЗБЕК миллатини тарихда биринчи марта "Бирлик" митиннгга олиб чиқда. Митингни бошқарган "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат асосий гаплардан кейин шундай деди: "Бугун тарихимиздаги биринчи бундай митингга ўлимга тайёр ҳам бўлиб чиқдингизларми?" Йиғилганлар, "Ҳа!" деб ҳайқиришди. Абдураҳим Пўлат: "Шундай экан, атрофимизни ўраб олган милиционерлар провокация қилиб биронтангизни урса, жавоб берманг, иккинчи юзингизни тутинг. Ўлимга тайёрлар битта муштдан қўрқмаслкалари керак. Биз бу биринчи митингни тинч битиришимиз ЖУДА МУҲИМ", деди ва митинг тинч битди.

2. Тахминан 20 йил кейин Урумчида уйғурлар биринчи марта митингга чиқдилар. Кимдир "Ур!" деб бақирди митингчилар тўғри келган хитойни ўлдиришга, уларнинг дўконларини тошбўрон қилишга бошлашди. Турли хаабарларга кўра, 20-25 хитойлик ўлдирилди. Хитой кучлари дарҳол ўртага тушди, бир неча кун давом этган операциялар давомида бир неча минг уйғур ўлдирилди. Миллий озодлик ҳаракати шу давр учун битди.

Хулоса шундай. Бундай курашлар осон иш эмас. Бундай курашларни ақлли лидерлар олиб бороладилар. Уйғурлар ичидан, минг афсуски, ўшанда шундайлар чиқмади. Тўғри, Ўзбекистонда "Бирлик", унинг лидерлари ўртага чиқди. Аммо, уларни ичимиздан чиққанлар пичоқладилар-ку. Мана ўша пичоқлаш сабабли юзага келган ҳозирги аҳволимизни ҳамма кўриб турибди... Тўғри йўл танлаш муҳим, ТЎҒРИ ЙЎЛ ТАНЛАГАНЛАРНИНГ ОРҚАСИДАН КЕТИШ МУҲИМ, ичимиздан чиққан хоинларни йўқ қилишга ўрганиш муҳим.

Ozod Turkiston: Qadrli Turkiston eli. "Markaziy osiyo" jug'rofiy tushunchasi Rossiya va Chin tarafidan muomalaga faol kiritilgan atamadir. Bu Turkistonni bo'lish uchun, elini ajratish maqsadida ham qilingandir. "Markaziy Osiyo"dan kengroq, Turkistonni yahlit o'z ichiga oluvchi "Turkiston" tushunchasi Turkistonliklar "tili"dan deyarli o'chirishdi.

Har bir Temur avlodi Turkiston tarixini bilishi darkor. Abdurahim Po'latdan kam bo'lmagan millat qahramoni Sog'uniy bobomizni tanishi lozim.

Uyg'ur, o'zbek, qozoq, qirg'iz deyilishi bu "surqash", "vodiylik", "xorazmlik" deganga o'xshashdir.
Mayda ellarni kelajagi yo'q. Faqat yirik va kuchlilar qoladi. Turklar- birlashibgina tilini va individualligini saqlab qolishi mumkin.

Haqiqiy Хabar: Ҳурматли Ozod Turkiston! Туркистон ва Марказий Осиё нималиги ҳақида баҳсга кирсак унинг охири бўлмайди. Масалан, Сиз янглишаябсиз, руслар ҳеч қачон Мараказий Осиё дейишмаган, улар "Ўрта Осиё ва Қозоғистон" дейишган. "Туркистон = Марказий Осиё + Қозоғистон + Уйғуристон + Шимоллий Афғонистон" эканлигини эса, Абдураҳим Пўлат Туркияда 1995 йили (ёки бир йил кейин ёки олдиндир) эълон қилинган мақоласида ёзган.

Ҳозир гап бу ҳақда эмас, Туркистон ғояси учун қандай курашиш ҳақида кетмоқда.Уйғурлар қилган тарихни мисол билан кўрсатиб бердик. Мақсадимиз - ҳаммага, жумладан, Ozod Turkiston исмли ўқувчимизга ҳам, курашнинг замонавий усулларидан дарс бериш. Ҳар қандай кураш осон эмас, аммо кўчага чиқсак бўлди, деб ўйлайдиганлар жуда кўп. Ҳамма нарсани ақл билан қилиш керак, кўчага чиқишни ҳам.

Ozod Turkiston: Insonning aksariyati, cho'chqadan farqli o'laroq aql-idrok bir necha bor kuchli ("cho'chqa" kabilar ham bor deyishadi, uni ham inkor etib bo'lmaydi, menimcha). Ana o'sha vosita orqali manbalardan hulosalar yasaydi. Xuddi maktabda o'qitiladigan "tarix" ni "to'r"dan o'tkazgani kabi "Men to'g'riman, u yanglish" deganlarni fikrlarini ham bir oz mushohada qiladi. Turklar uyg'on!!!

Haqiqiy Хabar: Эй, Ozod Turkiston, биз қуруқ гап билан иш битмаслиги ҳақида гапирмоқдамиз ва ақл билан ишлаш муҳимлигини урғулаб ётибмиз. Сиз эса, гапни у ёдан бу ёққа олиб қочиш билан оворасиз. Марказий Осиё тушунчасини Хитой ва Россия чиқарганини иддао қилдингиз, Хитойни билмаймиз, Россия СССР замонида ҳам "Ўрта Осиё ва Қозоғистон" иборасини ишлатганини айтдик. Қолаверса, АҚШ Давлат Департаментида ҳам бизнинг минтақаларни расман Марказий Осиё деб айтишади.

Биров "мен тўғриман" деса ва тўғрилигини исботлаб турса, бунинг нима айби бор? Ўзбекистоннинг, мана энди бутун Ислом дунёсининг асл муаммоларини, яъни ўзбек миллати ва мусулмонлар умматининг бугунги касаллигига бу дунёда биринчи бўлиб диагнозни "Ҳаракат" қўйди. Ҳозир эса, бу аҳволдан чииқиш, яъни миллат ва умматнинг касалликларини даволаш ҳақида ҳам биз гапираяпмиз, холос. Кечагина Самарқандда ўтказилган халқаро конференциянинг 1 тийинга қиймати йўқлигини ҳам фақат биз кўрсатиб бермоқдамиз.

Қуруқ гапириш эмас, иш қилиш тўғрисида тўхтовсиз гапириб ётишимиз ҳам мутлақо тўғридир. «Бизнинг аоссий шиоримиз "Ҳамма нарса Оллоҳдан"гина эмас, ундан ҳам муҳими "Биздан ҳаракат - Оллоҳдан баракат"дир» деб дунёни ост-уст қиладиган фикрни олға сурдик.

Биздан хафа бўлманг, ўзбеклар ҳам, туркий халқлар ҳам, худди Сиз каби, ишдан кўра вайсашни яхши кўрадиган бўлиб кетишган. Шу сабабли, аслида ўзбеклар давлати ҳам йўқ, Туркистон ҳам йўқ. Иш қилишга бошламасак, бўлмайди ҳам.

* * * * *

Шу билан баҳс битди. Ozod Turkiston ғойиб бўлди. Аммо, “Ҳаракат”ни ҳеч ким йўқ қилолмайди. Биз ҳаммани ўртага шиорлар отиш билангина шуғулланмасликка чақиришдан тўхтамаймиз. Уйғурлар қилгани каби тарихий хатолар қилмасликка, хатолар бўлса, улардан хулосалар чиқаришга, ҳар бир қадамни кўп марта ўйлаб қилишга, турли вайсақиларни четга суриб, ичимиздан чиққан ва пешонасига 53-54 лақабли ёпиштирилган Салай Мадамин каби миллат хоинларини четга улоқтириб, олға кетишга, ҳаракат қилишга чақирамиз. Чунки, “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат”дир.

Аммо, минг афсуски, амалда ҳеч нарса қилмайдиган, жиддий мавзуларни қуруқ вайсашларга буриб юбориш билан овора бўладиган Ozod Turkiston кабилар ҳали кўпчилик. Тўғри, Абдураҳим Пўлат кўп марта айтиб келаётганидек, “тарихни доим озчиликлар” қилган. Аммо, кўпчилик ўша “озчиликлар”нинг мақсадларини ўз вақтида тушуниб етиб, тезроқ уларга қўшилса, мақсадларга янада тезроқ етишиш мумкин бўлади. Озод Туркистонга ҳам.