16 November 2017
23:11 - Ўзбекистонлик қабристон қоровули Япония императори ордени билан тақдирланди, ўзбекларнинг Голланиядаги қабри нима бўлади?

40 йил давомида пойтахтнинг Яккасарой туманидаги "Фозил ота" қабристонига дафн этилган япон фуқароларининг қабрларини обод қилиб келган 75 яшар Мироқил Фозилов Япония императори ордени билан тақдирланди. Бу ерга асосан Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг Ўзбекистон пойтахтига сургун қилинган япон ҳарбий асирлари дафн этилган. 3 йил аввал Ўзбекистонга келган Япония бош вазири Синдзо Абэ ушбу қабристонни кўргани келганди.

Япон ҳукуматининг мазкур ҳаракати, аждодлари хотираси учун қайғуриши таҳсинга сазовор. 100 дан ортиқ ўзбек асири дафн этилган Голландия қабристони ҳам Ўзбекистон ҳукумати эътиборига тушса, қувонарли иш бўларди.