16 November 2017
22:29 - Германиянинг машҳур Volkswagen ширкати Ўзбекистонда автуловлар йиғади

Германияда расмий сафарда бўлган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациямиз Volkswagen AG ширкати билан келишувга эришган. Кейинги 2 йилда Германия ширкати Самарқанддаги “JV MAN Auto-Uzbekistan” базасида Amarok пикаплари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Германияда ўтказилган бизнес форуми ниҳоясида “Ўзавтопром”нинг MAN Trucks & Bus AG ширкати билан of MAN CLA русумидаги сиқилган газда юрувчи юк машиналари¸ 50 тонналик MAN CLA ахлат ташувчи машиналари¸ шунингдек MAN Lion's Coach русумидаги автобуслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришгани ҳам хабар қилинди.