15 November 2017
20:31 - Шимолий Корея ва Ўзбекистонда бензин нархи кескин қимматлади, бу ҳали ҳолва!
Шимолий Кореяга киритилган халқаро санкциялардан сўнг бензин нархи 3 бараварга қимматлади ва ҳукумат бензинни фақат давлат хизматчиларига сотиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу давлатнинг халқаро саҳнадаги аҳволи ва санкиялардан келиб чиқиб, нарх ошишини тушуниш мумкин.

Аммо, ҳеч қандай халқаро босим остида бўлмаган Ўзбекистонда бензин қиймати 1,5 бараварга ошганига нима деймиз? Қаранг, истеъмолдаги энг арзон бўлган Аи-80 маркали бензин нархи 2800 сўмдан 3800 сўмга кўтарилди. Ўртача сифатли бўлган Аи-91 бензини эса 4300 сўмдан, дизель ёнилғисига 4100 сўмдан сотилади. Ҳар доимгидек, ҳукумат расмийлари бундай жиддий ўзгариш бўйича ҳеч қандай изоҳ берганлари йўқ.

Айрим билимдон экспертлар, Ўзбекистонда эркин бозор муносабатларига ўтиш жараёнлари бошлангани сабабли, нархдаги бундай ўзгаришлар табиийлилига урғу беришмоқда. Аммо, бозор иқтисодига ўтиш бошлангани ҳақида биронта мисол кўрсатмаяптилар. Чунки, мисолнинг ўзи йўқ. Нарх ошиши эса, иқтисодимизнинг барқарорсизлиги, сўмнинг қадрсизланиши яқинда бўлган девальвациядан кейин ҳам давом этаверишини кўрсатмоқда.

Бу кетишда умумий аҳволимиз яқинда яна баттар бўлади. Қаердасиз, жаноб Президент?