15 November 2017
19:16 - Ўзбекистоннинг Қрим аннекцияси борасидаги позицияси: бетарафликдан қаршиликка ўзгарди

Қатор оммавий ахборот воситаларига кўра, БМТ Бош ассамблеясининг ижтимоий, гуманитар ва маданий масалалар бўйича қўмитаси Қрим ярим оролида инсон ҳуқуқларига оид вазият юзасидан Украина тайёрлаган резолюция лойиҳасини қабул қилди. Лойиҳа Россиядан Қримда инсон ҳуқуқларини топташни зудлик билан тўхтатиш талаб қилади.

Резолюция лойиҳасини қўллаб 71 давлат, унга қарши 25 давлат овоз берган. 77 давлат эса, холис қолибди. Қарши чиққанлар орасида Россия, Хитой, Беларусь, Сербия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқалар қаторидаЎзбекистон ҳам бор.

Ҳолбуки, 2014 йилнинг мартида, Россиянинг Қримни аннексия қилганини қоралаган резолюцини 100 мамлакат қўллаб-қувватлаган, 11 мамлакат унга қарши овоз берганди. Ўзбекистон эса 58 бетараф мамлакат орасидан жой олиб, эҳтиёткорлигини намойиш қилганди.