15 November 2017
07:46 - Ўзбекистон “Интернет эркинлиги – 2017” рўйхатининг “Эркинликлар йўқ” қисмида
АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган машҳур Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Интернет эркинлиги – 2017” номли ҳисоботини эълон қилди. Европанинг Интернет эркинлиги борлиги шубҳасиз бўлган анчагина давлатлари ҳамда Африка ва Шимолий Американинг Интернет эркинлиги йўқлиги шубҳасиз бўлган бир қатор давлатлари ҳисоботнинг «Текширилмаган давлатлар» қисмига қўйилган. Уларнинг ичида Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳам бор.

Қолган давлатлар “Интернет эркинлиги бор”, “Интерет эркинлиги йўқ” ва “Қисман Интерент эркинглиги бор” номли 3 бўлимга бўлинган. Табиий, Европанинг кўпчилик давлатлари ҳамда АҚШ, Канада, Аргентина, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Гуржистон, Кения ва Жанубий Африка Республикаси рўйхатнинг “Интернет эркинлиги бор” қисмида. “Қисман Интерент эркинглиги бор”давлатлар ичида биз учун қизиқарли бўлган Украина, Арманистон, Озорбайжон, Қирғизистон, Ҳиндистон каби мамлакатлар бор.

Табиий, Ўзбекистонимиз руйхатнинг “Интернет эркинлиги йўқ” қисмида. Биз билан бирга бу қисмда Россия, Белорусия, Қозоғистон, Хитой, Туркия, Покистон каби давлатлар бор.

Ҳар бир давлатнинг рейтинги ҳам бор. Биз учун қизиқарли бўлган баъзи давлатларнинг рейтинглари қуйидагича:

АҚШ – 21
Гуржистон – 24
Қирғизистон – 37
Ҳиндистон - 41
Озорбайжон – 58
Қозоғистон – 62
Россия – 66
Туркия – 66
Покистон - 71
Саудия - 72
Ўзбекистон – 77
Эрон – 85
Хитой – 87

Қаранг, бу рўйхатда ҳатто Саудиядан орқадамиз. Нима ҳам дердик, “Офарин Шавкат Мирзиё жаноблари!” деймиз.