15 November 2017
01:18 - Москва атрофида “Жамоати таблиг”нинг 69 аъзоси қўлга олинди, Ислом дини ислоҳотларга муҳтож!

“Ҳаракат”нинг бу хусусдаги аввалги хабарларида ҳам айтилгандек, 1926 йили Ҳиндистонда қурилиб, ҳозир тахминан 150 мамлакатда фаолият олиб бораётган, аммо Ўзбекистонда ва яна бир қатор мамлакатларда тақиқланган “Жамоати таблиг” ўз мақсади сифатида “Ислом динининг ҳамма қадриятларини ҳаммага етказиш” деб белгилаган. “Жамоати таблиг” баъзи мамлакатларда тақиқланганини ҳам тушуниш мумкин. Чунки, Қуръоннинг хато тафсирига кўра, давлат исломий бўлиши, ҳамма шариат қонунлари бўйича яшаши кераклиги - ҳозирча Ислом динининг асосий қадриятларидан биридир. Бу каби қадриятларни ҳаммага етказиш – ҳаммани ИШИД ёки у каби террористик ташкилотларга қўшилишга чақириш бўлиб қолади. Чунки, айнан ИШИД ва у каби террористик ташкилотларнинг мақсади ҳаммани мусулмон қилиш, ҳаммани қандайдир давлат қонунлари билан эмас, Шариат қонунлари билан яшашга ўтказиш ва ҳамма Исломий давлатларни Халифаликга куч билан бўлса ҳам бирлаштиришдир.

Русларнинг “Новости” Агентлиги Федерал Хавфсизлик Хизматининг Жамоатчилик билан алоқа марказига асосланиб тарқатган хабариларида айтилишича, кеча Москва ва атрофида экстремистик “Жамоати таблиг” ташкилотининг 69 нафар раҳабар ва оддий аъзолари қўлга олинган. Раҳбарлар марказий-осиёликлар эканлиги айтилади. Тахминан қилиш қийин эмаски, улар ўзбеклардир.

Экстремистларни қўлга олиш пайтида кўп миқдорда тақиқланган китоблар, алоқа воситалари ва улар қилган ишларнинг ҳисоботи ҳам бор бўлган электрон воситалар ҳам топилган. Терговчилар жиноий иш ҳам очдилар.

Ўз вақтида бу ташкилот мусулмон бўлмаганларни Ислом динига тортиш билан шуғулланган бўлса керак. Аммо, ҳозир кўп нарса ўзгарди. Мутлақо кўпчилик ислом давлатлари, аслида, Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиққан, аммо ҳозир Ислолм дини тарафидан қабул қилинган хато тушунчалардан узоқда яшамоқдалар. Ўша хато тушунчаларга кўра, давлат исломий бўлиши, ҳамма исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши керак. Эркаклар учтагача хотинли бўлишга ҳақлари борлиги, ўғриларнинг қўли кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тошбўрон қилиб ўлдирилиши кераклиги ҳақидаги майда-чуйда нарсалар ҳақида гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.

Аҳвол шундай экан, “Жамоати таблиг” аъзолари кофирларни мусулмонликка тортишдан ҳам актуал бўлиб қолган иш, яъни Ислом динининг ўрта асрлардаги ҳолатини тиклаш билан машғул бўлиб қолганлари ҳам тушунарлидир.

“Жамоати таблиг”, Ҳизбу-Таҳрир, Толибон, Ал-Қоида, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, ИШИД ва шу каби ташкилотларнинг аъзолари қилиб бўлмайдиган ишга қўл урганларини ҳеч қачон тушунмайдилар, чунки, улар Ислом динининг расман рад этилмаган тушунчалари билан яшамоқдалар. Бу тушунчалар ўзгартирилмагунча, санаб ўтилган каби ташкилотларни тамомийла йўқ қилиб бўлмайди. Уларнинг йўқ қилишнинг ягона йўли – Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом динини ўша хато тушунчалардан тозалашдир. Бу йўналишдаги илк қадам – Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишидир.

“Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигининг мақсади шудир. Бундай нарсаларни тушунмаётган ёки ўзларини тушумаётганга солаётган Ислом уламолари жиноятчилардир. Айнан улар динимизни ўлимга олиб кетмоқдалар.