13 November 2017
22:49 - Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёнинг кўрсатмаси билан пуллик Қуръони карим курслари очилади

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимнинг фатвоси билан 11 та диний билим юртидаги курсларда 1 декабрдан 700 дан ортиқ одам "Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили"ни ўрганиши мумкин.

Курсларда "Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили"дан дарс берилади ва ўқув жараёни 6 ой давом этади. Курсларга тўлов миқдори эса 1 ярим миллион сўмдир. Идорага кўра, курслар йиллар давомида аҳолидан тушган сўровлар асосида ташкил қилинган ва уларда, асосан, ёши катталар ўқиши мумкин.

Идоранинг бунақа аҳмоқона гаплари устидан кулиш керак, холос. Аслида, ҳеч шубҳа йўқки, ҳокимиятга келганидан бери нима қилишини билмай боши гангиб қолган Шавкат Мирзиё ҳаромий отаси Ислом Каримнинг изидан кетиб, фанатик мусулмонларга ёқадиган ишлар қилмоқда. Кечагина у Тошкент Халқаро аэропортида намозхона очтирган эди, мана энди Қуръон кунслари очдирибди. Аммо, вақти келади, у худди ҳаромий отаси Илом Карим каби ўзи рағбатлантираётган ислом фанатикларини қатағон қилишга бошлайди. Табиий, ўзи у кунларгача етиб боролса.