13 November 2017
21:37 - Ўзбек миршаббошиси милициянинг 100 йиллигини Россиядаги раҳбарлари билан нишонлади
Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири, генерал-майор Пўлат Бобожон Москвага сафар қилиб, Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазири Владимир Колокольцевни касб байрами билан қутлади. Миршаббошилар шонли совет милицияси ва унинг меросхўрлари бўлган ўрис ва ўзбек милициясининг 100 йиллик юбилейини биргаликда нишонлашди деса ҳам бўлаверади.

Ўзбек миршаббошиси милиция шарафига бағишланган тантанали тадбирга таклифи учун оғаларига миннатдорчилик билдирди. Унинг “Ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтган мулоқот чоғида, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари келгусидаги ҳамкорлик юзасидан бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар” деган сўзлари ўрис нашрларининг хабарларида келтирилган.