13 November 2017
20:01 - Қозоғистонлик ўзбек хотинини насронийликни қабул қилгани учун чавақлади, “Ҳаракат”га кўра, бу жуда шубҳали воқеа

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларга кўра, Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам туманида яшайдиган йигит рафиқасини христиан динини қабул қилгани учун чавақлади. У иқрорини сайрамлик ўзбеклар лаҳжасида таъкидлаган: “...ўрисни динига кирган аëлимнинг баданига мана шу пичоқни охиригача тиқиб олдим”.

Жанубий Қозоғистон вилоят ички ишлар бошқармасига кўра, Сайрам туманида яшайдиган 34 ёшли бу йигит ўз хотинини пичоқлаб, жиноят жойидан қочиб кетган. Мулозимга кўра, эркак ҳали қўлга олинмаган¸ аëл эса тез тиббий ëрдам бўлимига олиб келинган. Сайрам каби туманда бир ўзбек аёли христианликни қандай қабул қилиши мумкин? Буни тушуниб ҳам бўлмайди. Воқеа жиддий шаклда ўрганилиши керак.

Маълумки, Сайрам ҳалигача ўзбеклар кўпчиликни ташкил қилувчи тумандир. Ўрислар Чимкентни босиб олган пайтларда бу шаҳар аҳолисининг 90-95 фоизи ўзбек бўлгани ҳам маълум. Аммо, руслар атайлаб Чимкентни Қозоғистонга бериб, бу шаҳарни ўзбеклардан тозалаш билан шуғулланганлар, СССР йўқ бўлгандан кейин бу вазифа қозоқларга топширилган.

Сайрамдаги воқеанинг остида русларнинг ўзбекларга нисбатан қозоқларга топширилган сиёсати ётган бўлиши ҳам мумкин.