21 September 2017
18:12 - Шавкат Мирзиёнинг Нью-Йоркда қандайдир ватандошлари билан учрашгани ҳақидаги хабарга ўқувчиларимизнинг эътирозлари ва бизнинг жавобимиз
Кеча Президент Шавкат Мирзиё Нью-Йоркда қандайдир ватандошлари билан учрашгани ҳақида бугун эрталаб ЎзАга асосланиб хабар берар экан, ЎзА бундай гўёки муҳим учрашувнинг биронта тафсилотини очиқламагани ва ҳатто учрашувга оид расм қўймагани устидан кинояли равишда кулган эдик. Бу хабаримиз Фейсбукдаги саҳифасмизга ҳам қўйилгандан кейин, ўша ерда пост қолдирган бир неча ўқувчимиз бизни ёлғон нарсалар ёзишда айблаб, ЎзАнинг ва бошқа маҳаллий нашрларнинг хабарларида учрашувга оид расм борлигини айтишибди.

Аслида, бизнинг хабаримизда учрашувнинг тафсилотлари очиқланмаганига кўпроқ эътибор берилган эди. Аммо, расм масаласи ҳам расмиятчилик нуқати назаридан эътиборга лойиқ. Шу сабабли, биз Фейсбукдаги саҳифамизда расм бўйича қуйидаги ҳақиқатни англатдик.

* * * * *

"Ҳаракат" ўз хабарини тайёрлаётганда ЎзАнинг хабарида Шавкат Мирзиёнинг АҚШдаги ватандошлар билан учрашувида олинган расм йўқ эди. Бизнинг хабаримиз "Ҳаракат" сайтига соат 7:12 да қўйилган. ФБдаги саҳифамизга бир неча дақиқадан кейин бўлса керак. ЎзАнинг хабари эса 3:55 да қўйилган экан. Демак, ЎзА ўз хабарига расмни 7:12 дан кейин қўшиб қўйган. Ҳозир текшириб кўрдик, kun.us сайти бу хабарни расм билан бирга биздан 40 дақиқа кейин, яъни тўппа-тўғри 7:52 да ЎзАга асосаланиб қўйибди. Демак, ЎзА ўз хабарига расмни шу 40 дақиқа ичида қўйган.

Тушунмовчиликлар шундан келиб чиқмоқда. Ўзбекистонда давлатчилик масхарабозликка айланиб кетган, шунинг учун, расмий хабарчиликдаги масхарабозликларга ортиқча эътибор бериш ҳам керак эмас. Бизнинг хабаримизнинг аосий нуқтаси - ўқувчиларимизнинг эътиборини бу расмнинг бор-йўқлигига эмас, Шавкат Мирзиё билан учрашганлар кимлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмагани, улар нима деганлари тилга ҳам олинмаганига қаратиш эди.

Аммо, минг афсуски, ҳар доимгидек, ўқувчиларимиз. хабарнинг моҳияти четда қолиб, 2-чи ёки 3-чи даражали нарсага, яъни расмга эътибор беришаётганидир. Ўзбекларнинг аҳволи ҳозир шундай, ҳар қандай масаланинг моҳиятига эмас, ташқи кўринишига эътибор беришади. Айнан, шу жиҳатимиздан Ўзбекистонда Лубянканинг топшириғи ва ёрадами билан Ислом Карим тарафидан яратилган тожиклар режими усталик билан фойдаланиб, бизни оддий подадек бошқариб келмоқда.

Расмда – Шавкат Мирзиёнинг Нью-Йоркда қандайдир номаълум ватандошлар билан учрашуви. Бу расм тарихга навбатдаги масхарабозлик тадбири сифатида кириши аниқ.