17 October 2017
21:39 - Шавкат Мирзиё чеченларнинг миллий хоини, ҳаромий Рамзан Қодирни қабул қилди ва ўзбекларнинг кўзини тезроқ очишда “Ҳаракат”га ёрдам берди

Кеча президент Шавкат Мирзиё Чеченистон раҳбари, ҳаромий Рамзон Қодирни қабул қилибди. Ўзбекистонга Ислом Карим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрларини зиёрат қилиш, ўзаро алоқаларга оид масалаларни кенгашиш учун келган Рамзонга Шавкат Мирзиёнинг куёвлари ҳамроҳлик қилишибди.

Ўзбекистонга сафари хулосалари ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзган Рамзон Қодир отаси Аҳмад Қодирнинг Ўзбекистонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қўлида таълим олгани, ўзи эса мамлакатимизга сафаридан ўта миннатдор эканини таъкидлади.

Айтиш керакки, вақти келади, ҳозир Путин ҳаромий қўғирчоқ Рамзон Қодирнинг қўли билан Чеченистонда яратган тузум ахлатхонага улоқтирилади ва Шавкат Мирзиёнинг бу ифлосни қабул қилиши унинг расмидаги кун сайин кўпайиб бораётган қора доғлардан бири бўлиб қолади.

Лекин бу ҳаромий Рамзон Шавкат Мирзиё билан учрашгани, Ислом Карим ва ўзини шайх деб атаган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфларнинг қабрларини зиёрат қилиши ижобий воқеа. Чунки, ҳаромийгина ҳаромийларнинг қабрини зиёрат қилишини ҳамма тушунгани сабабли, Ислом Карим ва Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф биз тарафимиздан ҳаромий деб айтилаётгани тўғри эканлигини ўзбеклар энди тезроқ тушунишга бошлайдилар.

Шавкат Мирзиё президент бўлганидан бири биринчи марта ақлли бир иш қилганини ҳам тан олиш керак. У ўзининг ҳаромий чечен билан учрашувида олинган расмни эълон қилдирмабди. Шу сабабли бу учрашувнинг моҳиятини ўзида акс эттирувчи расмни биз танладик.

Аммо бу ҳаромий билан бирга бўлган Шавкат Мирзиёнинг куёвлари ўзларини жуда ёмон маънода кўрсатишибди. Нима ҳам дердик - бечоралар. Улар ўз қайиноталари тахтдан кетмасидан олдин Ўзбекистондан қочиб қолишлари керак. Акс ҳолда, ўзбек миллатининг ғазабини биз ҳам тўхтатиб қололмаймиз.