16 October 2017
18:09 - Кечагина ўткан кунларимиз: Салой Мадаминов Маҳмуд Худойбердиевни "фош қилишда" тожик хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилмоқда (“Ҳаракат” Агентлигининг сайтида 2006 йил 5 июнда эълон қилган хабар)
“Озодлик” ва ББС радиоси ўзбек программалрида айтилишича, аввал Тожикистон Бош прокурори Бобожон Бобохонов сўнгра, аниқроғи, 30 май куни Сўғд вилоят прокурори бош ёрдамчиси Фатҳиддин Зуҳуров ўзбек аслли Тожикистон поковниги Маҳмуд Худойбердиев ҳали ҳам Тожикистонга хавф туғдираётгани, ўз жангариларини Ўзбекистонда тайёрлaётгани, унга Ўзбекистон аримияси барча шароитлар яратиб бераётганиини айтибдилар.

Зуҳуров қўлга олинган жангарилардан Ўзбекистон ҳудудида М.Худойбердиев одамлари яшайдиган ва жанговар тайёргарлик ўтайдиган ўндан ортиқ база, бу базаларнинг ҳар бирида 60-100 одам борлиги ҳақида маълум олинганини қўшимча қилган эмиш. Жумладан, бу жангарилар базаларга “Зевар”, “Занбек”, “Тамшум”, “Киштут”, “Юлдузча”, “Шоҳимардон” каби шартли номлар берилгани, уларнинг бир қисми Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган эмиш.

Унутилиб бораётган миллати ўзбек Маҳмуд Худойбердиевнинг номи нима учун тўсатдан яна ўртага чиқиб қолди?

Бу тожик хавфсизлик хизматларининг режали шаклда олиб боаётган информацион уруши эканлигига шубҳа йўқ. Аммо Ўзбекистон мухолифат партияси бўлмиш “Эрк”нинг бир фракцияси бу махсус операцияда иштирок этаётганини тушуниш қийин.

Маълумки, бундан бир муддат илгари бу партиянинг лидери Салой Мадаминов расмий чиқишларида шундай деган эди: “Менинг қўлимда қўшни мамлакат махсус хиизматларининг доклади бор. Ундан кўриниб турибдики, ўтган йили Андижонда тинч аҳолининг митингини ваҳшийларча бостиришда асосий ролни Маҳмуд Худайбердиевнинг жангарилари ўйнашган”. Бу ерда қўшни мамлакат деганда Тожикистон назарда тутилаётганини ҳамма тушунаётгандир.

Ўзбекистондаги демократик партия вакилининг қўлига қўшни мамлакат махсус хизматининг доклади қандай келиб қолганини Салай Мадаминов бу хизмат билан ҳамкорлик қилаётгани билангина англатиш мумкин. Аслида, буни ҳамкорлик дейиш ҳам унча тўғри эмас, яна ҳам тўғрироғи - ўзбек мухолифатчиси Тожикистон махсус хизматларининг топшириғини бажармоқда.

Тожик прокуратураси ходимларининг юқорида тилга олинган чиқишлари илк қадам бўлса керак. Яқин кунларда улар Салой Мадаминовга асосланиб Маҳмуд Худайбердиевни Андижонда ўзбекларнинг қонини тўкишда айблашга бошлашини кутиш керак.

Мавжуд вазиятда, “Эрк” партиясининг Салой Мадаминов гуруҳи ўз лидерининг тожик махсус хизматлари билан қилаётган ҳамкорлигига ўз муносабатини билдириши шарт. // http://harakat.net/news/?id=687