16 October 2017
09:31 - Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг янги президенти бўлди, аммо ўзбекларга нисбатан фашистик сиёсат битмайди

Қирғизистонда кеча бўлиб ўтган президентлик сайловларининг ҳали узул-кесил бўлмаган натижаларга кўра, жорийдаги Президент Алмазбек Атамбаев олға сурган номзод Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонди. Кеча ярим кечагача 97 фоиз бюллетенлар саналганда, бу номзод учун 54,22 фоиз сайловчи, унинг асосий рақиби ҳисобланган, ҳатто Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой тарафидан қўллаб-қувватланган Омурбек Бабановга 33,47 фоиз сайловчи овоз бергани маълум бўлибди. Қолган 4 номзод бир неча фоиздан овоз олган.

Қирғизларнинг ўзлари демократик сайловлар ўтказилганини иддао этмоқдалар. Бу мамлакатдаги аҳволни яхши билмайдиган дунё жамоатчилиги ҳам шу иддаоларни такрорласа керак. Аммо, ҳақиқат бошқача. Қирғизистондаги ҳамма мавжуд партиялар 2010 йили 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилинишига кўз юмганлар. Кечаги сайловларда қатнашган номзодлар ҳам шунақалардан. Демак, Қирғизистонда фашистик номзодлар иштирокида гўёки демократик сайловлар бўлгани ҳақида гапириш мумкин.

Унитмайликки, қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанлари, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганлари, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирилганлари, ўша қонли воқеалар бўйича жазолангаларнинг 85 фоизи (!!!!!) ўзбеклар эканлиги асосан европалик сиёсатчилар ва ҳуқуқчилардан иборат Мустақил Халқаро Комиссиянинг сал кам 1 йил Қирғизистон ичида олиб борган текширувларидан кейин тайёрланган ҳисобатда айтилган. Ўша пайтдаги Қозоғистон Президенти, ҳукумати ва парламенти бу Комиссиянинг ҳисоботини тан олмаганлар. Парламент эса, ўша Комиссиянинг раиси бўлган финландиялик депутатни бутун умр Қирғизистонга киритмаслик қарори чиқарган.

Бу Комиссиянинг ҳисоботида “геноцид” сўзи ишлатилмаса ҳам бўлган воқеалар “инсониятга қарши жиноят” деб, қирғизлар қилган иш “фашизм” сўзини ишлатмасдан “этномиллатчиликнинг сиёсий фанатизми” деб баҳоланган. Яъни, “геноцид” ва “фашизм” бироз юмшоқроқ шаклда тан олинган.

Уюшмаган қирғизистонлик ўзбеклар ўзларини ҳимоя қилиш учун овоз ҳам чиқаролмайдиган ҳолдалар. Уларнинг овозини бутун дунёга тарқатиши керак бўлган Ўзбекистон ўзбеклари эса, бу ерда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўли остида ҳамма тешикларни ўша қирғин пайтида ҳам қисиб ўтирдилар, ҳозир ҳам қисиб ўтирибдилар.

Уч кунлик қирғин эса, “Бирлик” Партиси лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун ўша пайтдаги Президент Ислом Каримга Ўзбекистон армиясини жанубий Қирғизистонга киритиш талаби билан хат ёзиб, бу хатни бир қатор сайтларда, жумладан русларнинг Центразия сайтида эълон қилганларидан кейин тўхтаган.

Қирғизларнинг ўзи ичларидан чиққан фашистларни жазолаб, ўзбекларни ўз тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсатини тўхтатмагунча, Марказий Осиёда тинчлик бўлмайди. Бундан минтақанинг ҳамма давлатлари керакли хулосалар чиқаришлари керак. Ҳамма нарса дунё ўзбеклари кўзини очиб, миллат сифатини тиклагандан кейин бўлади. Бундай кун келиши шубҳасиздир.