16 October 2017
06:16 - Олигарх эмас, оддий миллиардер Алишер Усмон ўз самолётини Шавкат Мирзиёга ижарага берибди, совға қилса тўғрироқ бўлмасмиди?

“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” миллий авиакомпанияси тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг парвозлари учун Россияда истиқомат қилувчи ўзбек аслли милиардер Алишер Усмоннинг самолёти ижарага олинибди. Маълум бўлишича, бир муддат аввал ҳукумат томонидан давлат раҳбарининг узоқ масофаларга парвоз қилиши мақсадида эҳтимолий ижара учун бир нечта самолётлар вариантларини ўрганиб чиқиш ва танлаб олишга топшириқ берилган экан.

"Қулайлик, хавфсизлик ва техник тайёрлик нуқтаи назаридан GlobalJet оператори томонидан таклиф этилган Airbus 340 M-IABU самолёти танланди. Миллий авиакомпания мавжуд бозор нархлари бўйича тижорат шартлари асосида ҳаво кемаси эгаси бўлган Klaret Aviation Limited компанияси билан ижара шартномаси тузди. Миллий авиакомпания республика ҳукумати номидан юқорида айтиб ўтилган шартномага мувофиқ Ўзбекистон президенти фойдаланиши учун Airbus 340 M-IABU ижарага беришга рози бўлгани ва тезкорлик билан тақдим этгани учун Алишер Бурҳонович Усмоновга миннатдорлик билдиради", дейилади Uzbekistan Airways хабарномасида.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёнинг сентябрдаги АҚШга ташрифи ана шу самолётда амалга оширилганди.

Қизиқ, дейди мухбиримиз. Алишер Усмонов ва Россиядаги бошқа бойлар Ўзбекистонга ёрдам бериш ниятида эканликларни билдиргандилар-ку, самолёт Шавкат Мирзиёга совға қилинса олийжаноброқ бўлмасмиди?

Яна бир қизиқ нарса. Баъзи хабарларда Алишер Усмон “олигарх” деб тилга олинади. Кўринишидна, ҳаромий Ислом Карим каби ўзбек хабарчилари ҳам “олигарх” нима эканлигини билмайдиганга ўхшайдилар. Олигарх – катта бойликка эга ва бойлиги туфайли қонунларга зид равишда давлатни бошқариш ишларига ўз фойдаси учун аралашувчи одамдир. Қадим замондан олигархлар ўз мамлакатларининг қиролларига ҳам таъсир ўтказоладиган имкониятларга эга бўлганлар. Ҳозир Россия ҳам олигархларга тўла, аммо уларнинг ичида Алишер Усмон йўқ. У Ўзбекистонга келиб олигархлик қилиши мумкин.

Расмда Шавкат Мирзиё киралаган самолётнинг ичини кўмоқдасиз.