13 October 2017
21:34 - Ўзбек молиячилари Вашингтондагии дунё банкчиларининг йиғилишига учиб кетди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқор ва Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмурод бошчилигидаги молиячиларимиз делегацияси Вашингтонга учиб кетди. Делегация шу йилнинг 13-15 октябрь кунлари Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон Банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этади.

Вашингтонда бошланган нуфузли анжуманда йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.