13 October 2017
19:45 - Ҳаромий Ислом Каримнинг қайинжияни Акбарали Абдуллани украинлар қочириб юборишдими?

Кўплаб интернет нашрлари Украинада қочқинлик мақоми олган Акбарали Абдулланинг қочиб кетгани хусусида ёзмоқда. Украина Миграция хизмати марҳум Ислом Каримнинг қайнижияни бўлган бу ифлосга қочқинлик мақоми берганди. Ўзбекистон томонидан оғир молиявий жиноятлар¸ хусусан¸ давлатга қарийб 1 миллиард доллар зиëн етказганликда айбланиб¸ Киевда ҳибсга олинган Акбаралининг ёнидан Ўзбекистон ва Доминикан паспортлари топилганди.

Акбарали Абдулла иши бўйича экстрадицион текширув ўтказган Киев шаҳар прокуратураси вакиласи Надежда Максимец¸ қочқин мақоми уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараëнини вақтинча тўхтатгани¸ бироқ бу текширув материаллари Украина Бош прокуратурасига юборилганини айтган. Бош прокуратуранинг бу борадаги қарори маълум эмас.